(876) 60. Абу Рифоъадан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Набий (с.а.в.) ҳузурларига борсам, у зот хутба айтаётган эканлар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! Бир ғариб киши келиб, дини хусусида сўрамоқда. У дини ҳақида билмайди", дедим. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) менга юзландиларда, хутбаларини тарк қилдилар. Мени олдимга келгандилар, у зотга курси олиб келинди. Унинг оёқлари темирдан бўлса керак. У зот ўша курсига ўтирдиларда, Аллоҳ ўргатган нарсадан менга ўргатдилар. Кейин хутбани давом эттириб, охирига етказдилар.
|