Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Имом хутба айтаётганида таҳиятул масжид ўқиш хусусида

(875) 54. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир пайт Набий (с.а.в.) жума куни хутба айтаётгандилар, бир киши келди. Шунда Набий (с.а.в.): "Эй фалончи! Намоз ўқидингми?" дегандилар, у: "Йўқ", деди. Шунда Набий (с.а.в.): "Ўрнингдан тур, рукуъ қилиб (нафл) ўқи", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Икки ракат" зикр қилинмаган.

(…) 55. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши масжидга кирди. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса жума куни хутба айтаётгандилар. Шунда у зот: "Намоз ўқидингми?" дедилар. Ҳалиги киши: "Йўқ", деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Тургин, икки ракат намоз ўқигин", дедилар.
Қутайбанинг ривоятларида эса: "Икки ракат намоз ўқигин", дейилган.

(…) 56. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши келганида Набий (с.а.в.) жума куни минарда хутба айтаётгандилар. Шу пайт ҳалиги кишига: "Икки ракат намоз ўқидингми?" дегандилар, у: "Йўқ", деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Икки ракат ўқигин", дедилар.

(…) 57. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) хутба айтаётиб: "Агар сизлардан бирингиз жума куни келсаю, имом (хутбага) чиққан бўлса икки ракат намоз ўқиб олсин", дедилар.

(…) 58. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Сулайк ал-ғатафоний жума куни келганида Расулуллоҳ (с.а.в.) минбарда ўтиргандилар, Сулайк намоз ўқишдан олдин ўтириб олди. Шунда Набий (с.а.в.) икки ракат намоз ўқидингми? Дегандилар, у: "Йўқ", деди. Шунда у зот: "Тургин икки ракат ўқиб олгин", дедилар.

(…) 59. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Сулайк ал-ғатафоний жума куни келганларида Расулуллоҳ (с.а.в.) хутба айтаётгандилар, у ўтириб олди. Шунда Набий (с.а.в.): "Эй Сулайк тургин икки ракат намоз ўқи ва қисқа қил", деб, яна у зот: "Агар сизлардан бирингиз жума куни келса-ю, имом хутба айтаётган бўлса, икки ракат намоз ўқисинда, уни қисқа адо этсин", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио