Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз ва хутбани енгил қилиниши хусусида

(866) 41. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга намоз ўқир эдим. У зотнинг намозлари ҳам хутбалари ҳам ўртача бўлар эди.

(…) 42. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Набий (с.а.в) билан бирга намозларни ўқир эдим. У зотнинг намозлари ҳам хутбалари ҳам ўртача бўлар эди.

(867) 43. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) агар хутба ўқисалар кўзлари қизариб, овозлари баландлашиб, ғазаблари қаттиқлашар эди. Гўёки у зот тонгда ва кечқурун аскар (бостириб келишидан) огоҳлантираётгандек бўлардилар. У зот: "Мен ва Қиёмат мана бундай юборилганмиз", деб айтиб, кўрсаткич бармоқлари билан ўрта бармоқларини орасини яқинлаштирардилар. Ва яна: "Аммо баъд! Албатта сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг китобидир. Ҳидоятларнинг яхшиси Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳидоятларидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганидир. Ва ҳар-бир бидъат (янги пайдо бўлган иш) залолатдир", деб, сўнгра: "Мен ҳар-бир мўминга ўз жонидан ҳам қимматлиман. Ким мол тарк қилса, унинг аҳлигадир. Ким қарз ёки зое (бола) тарк қилса, менга ва менинг зиммамгадир", дер эдилар.

(…) 44. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) жума куни хутба ўқиб, унда Аллоҳга ҳамду-сано айтардиларда, сўнгра унинг ортидан овозлари баланд бўлиб кетар эди… деб юқоридаги ҳадисдек давом эттирилди.

(…) 45. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) одамларга хутба ўқиб, Аллоҳга лойиқ бўлган ҳамд ва санони айтиб, сўнгра: "Кимни Аллоҳ ҳидоят қилган бўлса, унинг адашуви йўқ. Аллоҳ кимни адаштирган бўлса унинг ҳидоят топиши йўқ. Сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг китобидир… деб юқоридаги ҳадисдек давом эттирилди.

(868) 46. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Зимод исмли киши Маккага келди. У Аздишануа қабиласидан эди. У жин чалиб кетганларга дам солар эди. Макка аҳлининг беақлларидан, Муҳаммад (с.а.в.) жиннидир, деган сўзни эшитиб қолиб: "Мен бу кимсани кўрайчи, шояд Аллоҳ менинг қўлимда унга шифо берса", дедида, у зот билан жиннилигингизга дам уриб, тузатаман. Менинг қўлимда Аллоҳ хоҳлаганича беморларга шифо берди", деган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта мақтов Аллоҳ учундир. Биз Унга ҳамд айтиб, Ундан ёрдам сўраймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса унинг адашиши йўқ. Кимни адаштирса унинг ҳидоят (тўғри йўл) топиши йўқ. Гувоҳлик бераманки, якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расулидир. Аммо баъд", дегандилар, Зимод: "Мен коҳин, сеҳргар ва шоирларнинг сўзларини эшитганман-у, аммо мана бу айтган сўзларинг каби сўзларни ҳеч эшитмаганман. У сўзларинг, денгиз тубигача етиб борди. Кел қўлингни бер, Исломга кириш учун сенга байъат қилай", деб, байъат қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) "Қавминггачи", дегандилар, у: "Қавмимга ҳам", деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир неча отлиғларни жўнатгандилар, улар Зимод қавми олдидан ўтишди. Шунда аскарлар бошлиғи қўшинга: "Улардан бирор нарсани қўлга киритдингларми?" деган эди, ичларидан бир киши: "Покланишда ишлатиладиган бир идишни қўлга киритдим", деди. Шунда бошлиқ: "Уни эгасига қайтариб беринглар, чунки булар Зимоднинг қавмидандир", деди.

(869) 47. Абу Воилдан (р.а.) ривоят қилинади. Аммор бизга хутба айтиб, уни қисқа ва етук қилди. Қачонки пастга тушганида: "Эй Абу Яқзон яъни, Аммор! Хутбани етук қилдингиз-у, аммо қисқа бўлдику? Уни бироз узайтирсангиз бўларди", деганларида, Аммор (р.а.): "Кишининг намози узун ва хутбаси қисқа бўлиши унинг фақиҳлигидан аломатдир. Намозни узун қилинглар ва хутбани эса қисқа қилинглар. Албатта баёнда сеҳр бордир", дедилар.

(870) 48. Адий ибн Ҳотимдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Набий (с.а.в.) ҳузурларида хутба ўқиб: "Ким Аллоҳ ва расулига итоат қилса ҳақиқатда тўғри йўлни топибди. Ким икковига осийлик қилса ҳақиқатда адашибди", деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) "Бу мунча ҳам ёмон хатиб! Сен уни ўрнига "Ким Аллоҳ ва расулига осийлик қилса", деб айтгин", дедилар.

(871) 49. Сафвон ибн Яъло оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Бу зот Набий (с.а.в.)ни минбарда: "Ва надав йа малик" яъни (Эй Молик, деб нидо қилганларида) оятини ўқиганларини эшитдилар. Зухруф сураси, 77-оят.

(872) 50. Амра бинти Абрураҳмон сингилларидан ривоят қиладилар. Амра: "Мен "Қоф вал қуръанил масжид" оятини жума куни минбарда ҳар жума Расулуллоҳ (с.а.в.) ни ўқиётганларини оғизларидан эшитдим.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(873) 51. Ҳориса ибн Нўъмонни қизларидан ривоят қилинади. Бу қиз: "Мен Қоф сурасини Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар жума хутбада ўқиганларида, оғизларидан ёд олдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг тандирлари билан бизнинг тандиримиз бир эди", деб айтдилар.

(…) 52. Умму Ҳишом бинти Ҳориса ибн Нўъмондан (р.а.) ривоят қилинади. Бу аёл: "Бизнинг тандиримиз билан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг тандирлари икки йил ёки бир йилга яқин бир эди. Мен "Қоф валқуръанил мажид" сурасини Расулуллоҳ (с.а.в.) ни тилларидан ёд олдим. Агар минбарга чиқиб, одамларга хутба айтсалар ҳар жума ана шу сурани ўқирдилар", деб айтдилар.

(874) 53. Умора ибн Руайбадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Бишр ибн Марвонни, минбарда қўлларини (ўнг ва чапга) кўтарганини кўриб: "Аллоҳ бу икки қўлни таҳқирласин. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)ни кўрсаткич бармоқлари билан мана бундай ишора қилиб гапирганларидан зиёда қилмаганларини кўрганман", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио