(851) 11. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар жума куни имом хутба айтаётганида ёнингдаги соҳибингга жим бўл, десанг батаҳқиқ лағв – бефойда нарса қилибсан", дедилар. Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.
(…) 12. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Агар ёнингдаги ҳамроҳингга, жума куни имом хутба ўқиётганида жим бўл, десанг лағв – бефойда нарсани бажарибсан", дедилар. Абу Ҳурайра ушбу ривоятдаги ҳадиснинг матнида "Лағийта" сўзини ишлатдилар. У аслида "Лағавта", эди.
|