Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жума кунидаги бир вақт ҳақида

(852) 13. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) жума куни ҳақида зикр қилиб: "Унда бир соат борки, бирор мусулмон банда намоз ўқиб туриб Аллоҳдан бирор нарса сўраса ўша сўраган нарсасини беради", дедилар.
Ибн Қутайбанинг ривоятларида; "Расулуллоҳ (с.а.в.) қўллари билан ишора қилиб, уни оз фурсат эканини билдирдилар, сўзи зиёда қилинган.

(…) 14. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Абулқосим (с.а.в.): "Жумада бир соат борки, бирор мусулмон банда тик туриб намоз ўқиётиб, ўша фурсатга мувофиқ келсада, Аллоҳдан яхшиликни сўраса Аллоҳ унга ўша нарсани беради", дедилар.
У зот қўллари билан ўша фурсатни оз ва қисқа деб (ишора қилдилар).
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.

(…) 15. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Жумада бир соат борки, бирор мусулмон банда ўша фурсатга мувофиқ келиб, Аллоҳдан яхшиликни сўраса Аллоҳ унга ўша яхшиликни беради. Ўша фурсат жуда енгил ва оздир", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Ўша фурсат жуда енгил ва оздир", дедилар.

(853) 16. Абу Бурда ибн Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар менга: "Отангиз Расулуллоҳ (с.а.в.)ни жума соати ҳақида гапирган гапларини эшитганмисиз", деганларида, мен: "Ҳа эшитганман, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ўша фурсат имом ўтириши билан намоз ўқиб бўлиш оралигидадир", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио