Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жума куни хушбўй нарса ва мисвок ишлатиш хусусида

7. Абдураҳмон ибн Абу Саид ал-Худрий оталаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Жума куни ҳар-бир эҳтилом бўлувчи, балоғатга етган кишига ғусл қилиш, мисвок ишлатиш ва қодир бўлгунича хуш бўй нарсани суртиш лозим", дедилар.
Букайр Абдураҳмонни зикр қилмадилар. Хуш бўй нарса ҳақида: "Агар аёлларни хуш бўй нарсасидан бўлса ҳам", дедилар.

(848) 8. Товусдан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Аббос (р.а.) жума куни ғусл қилиш ҳақидаги Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзларини зикр қилдилар. Товус ибн Аббосга (р.а.): "Агар аҳли ҳузурида хуш бўйлик ёки ёғ бўлса суртиб оладими?" деганларида Ибн Аббос (р.а.): "Билмайман", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(849) 9. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Ҳар бир мусулмон устидаги Аллоҳнинг ҳаққи ҳар етти кунда ғусл қилиши, яъни боши ва жасадини ювишидир", дедилар.

(850) 10. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким жума куни жанобат ғуслини қилса кейин (масжидга) борса гўёки туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда қолса гўёки сигир қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда қолса гўёки шохлик қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда келса гўёки товуқни қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса гўёки тухумни эҳсон қилгандек бўлади. Агар имом чиқса фаришталар зикр эшитиш учун ҳозир бўлишади", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио