Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз ўқиш ман этилган вақтлар

(825) 285. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Асрдан кейин то Қуёш ботгунча, бомдоддан кейин то Қуёш чиққунча намоз ўқишдан ман этдилар.

(826) 286. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳнинг саҳобаларини биттаси эмас балки бир кечтасидан эшитдим. Улар ичида Умар ибн Хаттоб бордирлар. У киши менга энг маҳбуб саҳобадирлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдоддан кейин то Қуёш чиққунча, асрдан кейин то Қуёш ботгунча намоз ўқишдан ман этдилар.

(…) 287. Қатодадан юқоридаги санад каби ривоят қилиниб, фақат бунда "Татлуъу" лафзи ўрнига "Ташруқу" лафзи ишлатилган.

(827) 288. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аср намозидан кейин то Қуёш ботгунича намоз йўқдир. Бомдод намозидан кейин то Қуёш чиққунича намоз йўқдир", дедилар.

(828) 289. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлардан бирингиз Қуёш чиқаётганида ва ботаётганида намоз ўқишни қасд қилмасин"," дедилар.

(…) 290. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлар Қуёш чиқаётганида ҳам ботаётганида ҳам намоз ўқишни қасд қилманглар. Чунки у шайтоннинг икки шохи орасидан чиқади", дедилар.

…) 291. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар Қуёшнинг бир бўлаги зоҳир бўлса то тўла чиқиб олгунича намозни кечиктиринглар. Агар Қуёшнинг бир бўлаги ботишни бошласа то ботгунча намозни кечиктиринглар", дедилар.

(830) 292. Абу Басра ал-Ғифорийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) биз билан Мухаммас номли ерда аср намозини ўқидилар ва: "Албатта бу намоз сизлардан олдингиларга ҳам таклиф қилинган эди, улар у намозни зое қилишди. Ким бу намозни (вақтида ўқиш билан) муҳофаза қилса икки марта ажр бўлади. Ундан кейин то (қуёш ботиб) юлдуз кўрингунча намоз йўқ", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(831) 293. Уқба ибн Омир ал-Жуҳанийдан (р.а.) ривоят қилинади. Уч соат борки, Расулуллоҳ ушбу пайтларда намоз ўқишдан ёки ўликларни қабрга қўйишдан ман қилдилар.
1. Қуёш тўла кўтарилиб, очиқ чиққунича.
2. Қуёш тиккага келиб то мойил бўлгунича.
3. Қуёш ботишга мойил бўлиб, тўла ботиб бўлгунича", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио