Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қироатга тааллуқли нарсалар хусусида

(823) 280. Абу Исҳоқдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир кишини кўрдим. У Асвад ибн Язид масжидда Қуръондан таълим бераётганларида қуйидаги "Фаҳал мин муддакир" оятини "Дол" ҳарфи билан ўқийсизми ёки "Зол" ҳарфи билан ўқийсизми? Деб сўраганида, Абу Исҳоқ: "Балки "Дол" ҳарфидир. Мен Абдуллоҳ ибн Масъуддан эшитдим. У зот Расулуллоҳ (с.а.в.)дан "Муддакир", сўзини "Дол" билан ўқиганларини эшитганлар”, дедилар.

(…) 281. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) "Фаҳал мин муддакир" деб "Дол" ҳарфи билан ўқидилар.
(824) 282. Алқамадан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Шомга борсак, олдимизга Абу Дардо келиб: "Ичингизда бирор киши Абдуллоҳнинг қироатлари каби ўқий оладими?" деб сўраганларида, "Ҳа мен" деб айтдим. Абдуллоҳ мана бу "Валлайли иза яғша", оятини қандай ўқирдилар, деганларида, мен: "Валлайли иза яғшаа ваззакари вал унса", деб эшитганман", дедим. Шунда у зот: "Аллоҳ номига қасам мен ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) ни мана шундай "Вама холақо", деб ўқишимни хоҳлашмоқда. Мен уларга эргашмайман", дедилар.
Изоҳ: "Бу айтилганлар бошқа қироатлардадир. Лекин бизнинг Ҳафс қироатимизда "Валлайли иза яғша ван наҳари иза тажалла ва ма холақоз закара вал унса", деб ўқилади.

(…) 283. Иброҳимдан (р.а.) ривоят қилинади. Алқама Шом шаҳрига келиб, масжидга кирдиларда, у ерда намоз ўқидилар. Кейин ҳалқага келиб, у ерга ўтирдилар. Кейин бир киши келди. Мен қавмдагилар ундан ҳайиқиб, ҳадиксирашганини кўрдим. У менинг ёнимга ўтирди. Сўнгра у: "Абдуллоҳнинг қироатлари каби ёд олганмисан?" деб…юқорида ҳадисдагидек давом этди.

(…) 284. Алқамадан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Дардога йўлиққанимда: "Қаердансан? Дедилар. Мен: "Ироқликман", дедим. Ироқни қаеридансан? Дегандилар, мен: "Кўфа шаҳриданман", дедим. У зот: "Абдуллоҳ ибн Масъудни қироатида ўқийсанми?" дегандилар, мен: "Ҳа", дедим. У зот: "Валлайли иза яғша" ни ўқичи?" дегандилар, мен: "Валлайли иза яғша ваннаҳари иза тажаллаа, ваззакари вал унса", деб ўқидим. У зот: "Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни мана шундай ўқиганларини эшитганман", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио