Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Амр ибн Абасанинг Исломга кириш хусусида

(832) 294. Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Амр ибн Абаса ас-Суламий: "Мен жоҳилиятда одамларни адашган, улар ҳеч нарса эмас, улар бутларга ибодат қилишади", деб ўйлаб юрардим. Шунда Маккалик бир кишини ҳар-хил хабарлар айтаётганини эшитиб қолдим. Уловимга ўтирдимда, у кишини олдларига бордим. Борсам Расулуллоҳ (с.а.в.) қавмлари уришга журъат қилгани учун махфий ҳолда ибодат қилаётган эканлар. Мен у зотга нисбатан илтифот кўрсатиб, Маккада ҳузурларига кирдим. Ва: "Сиз нима билан (пайғамбар қилиб) юборилдингиз?" десам, у зот: "Мен Набийман", дедилар. Мен: "Набий нима ўзи?" десам, у зот: "Аллоҳ мени пайғамбар қилиб юборди", дедилар. Мен: "Нима нарса билан юборди", десам, у зот: "Аллоҳ мени қариндошлар билан сила-раҳм қилишга, бутларни синдиришга ва Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан якка тутишга чақириш учун юборди", дедилар. Мен: "Бу иш устида сиз билан бирга кимлар бор", десам, у зот: "Ҳур ва қуллардан бор", дедилар. Ўшанда у киши билан Абу Бакр, Билол ва у кишига иймон келтирган бошқалар бор эди. Мен: "Сизга эргашганларданман", десам, у зот: "Сен бугунги кунларда айтган гапингни рўёбга чиқаришга қодир эмассан. Менинг ҳолим ва одамларни ҳолиги кўрмаяпсанми? Лекин ҳозирча аҳлинг ҳузурига қайтгин. Агар мен зоҳир бўлганимни эшитсанг ўшанда келгин", дедилар. Мен аҳлим ҳузурига бордим. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса аҳлим ҳузурида эканимда Мадинага келдилар. Мадинага келганларида мен у зот хусусларида одамлардан сўраб суриштириб юрардим. Ҳатто олдимга Ясриб яъни, Мадина аҳлидан бир неча нафар кишилар келиб қолишди. Мен: "Мадинага келган бу киши нима қилмоқда?" десам, улар: "Одамлар унга шошилишмоқда. Қавми эса уни ўлдиришни хоҳлашдию, амма унга қодир бўлишмади", деб айтишди. Мен кейин Мадинага бориб, у зотнинг ҳузурларига кирдимда: "Эй Аллоҳнинг расули, мени танияпсизми?" десам, у зот: "Ҳа, Маккада кўришганмидик", дегандилар, мен: "Ҳ", дедимда, яна: "Эй Аллоҳнинг набийси! Мен билмаган, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан менга хабар беринг, ҳамда намоз хусусида хабар беринг", десам, у зот: "Бомдод намозини ўқийвер, Қуёш чиқиб, то кўтарилгунича ўқимай тур, чунки Қуёш чиқаётган пайтда ўайтоннинг икки шохи орасидан чиқади. Ўша пайтда кофирлар унга сажда қилишади. Сўнгра намоз ўқийвер, чунки намоз шоҳид бўлинган ва (фаришталар) ҳозир бўлишадиган амалдир. Токи найзанинг сояси мустақил бўлгунича ўқийвер. Яъни мағриб томонга ҳам машриқ томонга ҳам мойил бўлмасдан тик бўлганида. Аммо Қуёш тиккага келганида намоз ўқишдан тўхтагин, чунки ўша пайтда жаҳаннам қиздирилади. Агар соя бир томонга мойил бўлса намозни ўқийвер. Чунки намоз шоҳид бўлинган ва (фаришталар) ҳозир бўлишадиган амалдир. Токи, асрни ўқиганингдан ҳатто қуёш ботгунича тўхтагин. Чунки қуёш шайтонни икки шохи орасидан ботади. Ўша пайтда кофирлар унга сажда қилишади", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг набийси, таҳорат хусусида гапиринг", десам, у зот: "Сизлардан бирингиз таҳорат сувини яқинлаштириб, оғиз чайқаса ва бурнига сув олиб, қоқса юзи хатолари бурни тешигидан тушиб кетади. Кейин қўлини тирсагигача ювса қўлининг хатолари сув билан бармоқларидан тушиб кетади. Сўнгра бошига масҳ тортса бошидаги хатолар сув билан бирга сочи атрофидан тушиб кетади. Агар у туриб, намоз ўқиб, Аллоҳга ҳамду-сано айтса ва Аллоҳга лойиқ бўлган нарса билан улуғласа, қалбини фақат Аллоҳга қаратса худди онасидан туғилган кундаги каби хатолардан халос бўлади", дедилар.
Амр ибн Абаса ушбу ҳадисни Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари Абу Умомага айтганларида, Абу Умома: "Эй Амр ибн Абаса нима деяётганингга қарагин. Бир мақомда бундай амал қилганга бериладиган (ажр)ни айтмоқдасан", деганларида, Амр: "Эй Абу Умома ёшим улғайиб қолганида Аллоҳга ва Унинг расулига нисбатан ёлғон гапиришга менда нима ҳожат бор. Агар мен Расулуллоҳ (с.а.в.) дан бир марта ёки икки марта ёки уч марта, (то етти мартагача санаб) эшитмаганимда ҳечам у ҳақда гапирмас эдим. Лекин мен уни бундан кўп эшитганман", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио