Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қироатни тартил – ҳарфларни ўз махражидан чиқариб ўқиш, шошилиб ўқишдан ва бир ракатда икки сурани ўқишни жоиз қилиб олишдан қайтарилгани хусусида

(822) 275. Абу Воилдан (р.а.) ривоят қилинади. Наҳик ибн Синон номли киши Абдуллоҳ (ибн Масъуд) ни олдларига келиб: "Эй Абу Абдураҳмон (яъни Ибн Масъуд)! "Мин ғойри асинин", деб алиф ҳарфи билан ўқийсизми ёки "Мин ғойри йасинин", деб йа ҳарфи билан ўқийсизми?" деганида Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.): "Бундан бошқа Қуръонни барчасини ёдладингми?" яъни бундан бошқа масала қолмадими? Дегандилар, у киши: "Мен бир ракатда муфассал сураларни яъни тўрт жуздан кўпроқ ўқийман", деди. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.): "Шеър каби етз ўқийсанми? Албир қавм борки, Қуръонни ўқийдилар, қироатлари бўғизларидан нарига ўтмайди. Агар ўша ўқиган қироатлари қалбларига ўрнашиб, у ерда мустаҳкам жойлашганида манфаат берар эди. Албатта намознинг энг афзали рукуъ ва саждалардир. Мен ўша муфассал маъносига ўхшаган сураларни биламан. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар ракатда икки сура орасини жамлардилар". Деб айтдилар. Алқама бу кишининг изидан кириб, кейин чиқдиларда, мана шундай менга хабар берлдилар, деб айтдилар.
Ибн Нумайр ривоятларида: "Бажила қабиласидан бир киши Абдуллоҳ ҳузурларига келди", деб Наҳик ибн Синонани зикр қилинмаган.

(…) 276. Абу Воилдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Абдуллоҳ (р.а.) ҳузурларига келди. Ўша кишининг исми Наҳик ибн Синон эди. Бу ерда юқоридагидек ҳадис келтирилди. Унинг давомида: Алқама у кишини ҳузурларига кириш учун келдилар. Шунда биз: "Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ракатда ўқиганларига ўхшашини сўрангчи?" десак, у зот кириб, сўрадиларда, сўнгра бизни олдимизга чиқиб: Абдуллоҳ ибн Масъуднинг мусҳафларида суралар таълифи йигирмата муфассал сура эди", дедилар.

(277. Аъмаш ҳам ушбу санад билан ривоят қилиб: "Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни бир ракатда иккита ўқиган сураларига ўхшашини биламан. У зот ўн ракатда йигирмата ўқирдилар", деб айтдилар.

(…) 278. Абу Воилдан (р.а.) ривоят қилинади. Бизлар, кунларнинг бирида бомдодни ўқигач Абдуллоҳ ибн Масъудни ҳузурларига бориб, эшиклари олдида у зотга салом бердик. У зот изн берганларидан кейин, эшиклари олдида бироз туриб қолдик. Шу пайт хизматкор қиз чиқиб: "Кирмайсизларми?" деди. Биз Абдуллоҳ ҳузурларига кирсак у зот тасбеҳ айтиб ўтирардилар. Шу пайт у зот: "Сизларга изн берилганидан кейин кирмоғингиздан нима нарса ман қилди?" дегандилар, бизлар: "Йўқ фақатгина аҳлияларингиздан баъзилари ухлашаётган бўлса керак, деб гумон қилдик", десак, у зот: "Умму Абднинг ўғли болалари, яъни Ибн Масъуд оиласи ғафлатда қолувчи, деб гумон қилдингларми? Деб яна тасбеҳ айтишаг киришдилар ва Қуёш чиқибди, деб гумон қилдиларда: "Эй ходима! Қарагинчи, Қуёш чиқдимикан?" дедилар. Ходима қараган эди, Қуёш чиқмаган экан. Ибн Масъуд яна тасбеҳ айтишга киришдилар ва Қуёш чиқибди, деб гумон қилдиларда, эй ходима! Қарагинчи, Қуёш чиқдимикан?" дедилар. Ходима қараган эди, Қуёш чиқибди. Ибн Масъуд: "Аллоҳга ҳамд бўлсин, бугун ўлмасдан тирик турдик", дедилар. Маҳдий бўлсалар керак, у киши айтдилар. Ўшанда Ибн Масъуд: "Гуноҳларимиз сабабли бизни ҳалок қилмади", дедилар. Қавмдаги бир киши: "Бу кеча (тунги таҳажжуд намозида) муфассал сураларни барчасини ўқидим", деган эди, Абдуллоҳ: "Худди шеър каби тез ўқибсан. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ўқийдиган шунга ўхшашидан 18 та муфассални ва Ҳамим билан бошланувчи сурадан иккита сурани ёд олганман", дедилар.

(…) 279. Шақиқдан (р.а.) ривоят қилинади. Бани Бажийла қабиласидан бир киши Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳузурларига келди. Уни Наҳик ибн Синон деб номланарди. У: "Мен бир ракатда муфассал сурасини ўқийман", деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.): "Шеър каби тез ўқир экансан. Мен ана шу сен ўқиганга ўхшаш сурани биламан. Расулуллоҳ (с.а.в.) ундан икки сурани бир ракатда ўқирдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат йигирмата муфассал сура зикр қилиб, ҳар ракатда иккитадан сура ўқирдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио