Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Албатта Қуръон етти ҳарф (кўриниш ёки лаҳжа ёки қироат) да нозил бўлиши ва унинг маъноси хусусида

(818) 270. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Ҳишом ибн Ҳаким ибн Ҳизом Фурқон сурасини мен ўқигандан бошқача қироат қилаётганини эшитиб қолдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга уни қироат қилишни ўргатган эдилар. Шошилиб уни бир нарса қилиб қўйишимга сал қолди. Кейин уни қайтгунича тегмай турдим. Сўнгра уни ридосига ўраб, Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг ҳузурларига олиб бордим ва: "Эй Аллоҳнинг расули, мен манавининг Фурқон сурасини сиз менга уни қироат қилдирганингиздан бошқача қироат қилаётганини эшитиб қолдим", дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Уни қўйиб юбор. Эй Ҳишом ўқи", дедилар. У мен эшитганимдек қироат қилди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мана шундоқ нозил қилинган", дедилар ва менга "Ўқи", дедилар. Бас мен ўқидим. У зот: "Мана шундоқ нозил қилинган. Албатта бу Қуръон етти ҳарфда нозил қилингандир. Ундан осон бўлганини қироат қилинглар", дедилар.

(…) 271. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Ҳишом ибн Ҳаким Фурқон сурасини Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётлик пайтларида ўқиб юрардилар. Юқоридаги каби сўзни давом эттириб, унинг давомида, намозда ҳужум қилишимга сал қолди. То салом бергунларича сабр қилиб турдим.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(819) 272. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Жаброил менга бир ҳарфда қироат қилдирди. Мен унга мурожаат қилиб, зиёда этишини сўраб-сўраб, охири етти ҳарфда интиҳосига етди", дедилар.
Ибн Шиҳоб менга етиб келишича, бу етти ҳарф у шундай бирликда тушганки, ҳалол ва ҳаромда ихтилоф қилмайди. Яъни бир қироатда ҳалол бўлгани, иккинчисида ҳаром бўлмайди.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(820) 273. Убай ибн Каъбдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен масжидда эдим. Бир киши бириб намоз ўқиди. Унда шундай бир қироат қилдики, мен уни инкор қилдим. Кейин бошқаси кириб, ҳамроҳи ўқигандан бошқача қироат қилди. Қачонки намоз тугагач барчамиз Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига кирдик. Мен: "Мана бу шундай бир қироат билан ўқидики, уни инкор қилдим. Кейин бошқаси кириб, ҳамроҳи ўқигандан бошқача қироат қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) амр қилгандилар, у иккови қироат қилди. Набий (с.а.в.) у икковини яхши ўқиди, деб маъқулладилар. Шу пайт шайтон кўнглимга жоҳилиятдалигимдандан қаттиқроқ (нубувватликни) ёлғонга чиқаришни васваса қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) мени чулғаб олган нарсани билиб, кўксимга ургандилар. Тер бўлиб оқиб кетдим. Гўёки мен Аллоҳга хавф ва хижолатликда қараб тургандек бўлдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: "Эй Убай! Менга Қуръонни бир ҳарфда қироат қил, деб (хабар) юборилди. Мен у зотга, умматимга осон қил, деб қайтардим. Менга иккинчи марта, уни икки ҳарфда қироат қил, деб қайтардим. Мен у зотга, умматимга осон қил, деб қайтардим. Менга учинчи марта, уни етти ҳарфда қироат қил. Сенга ҳар бир қайтарганинг учун бир нарсани сўраб олишингга имкон бор, деб қайтардим. Шунда мен: "Эй Аллоҳим! Умматимни мағфират қилгин! Умматимни мағфират қилгин!" дедим. Учинчи (сўровимни) ҳалойиқнинг барчаси, ҳатто Иброҳим алайҳиссалом ҳам менга рағбат қиладиган кунга қолдирдим", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(821) 274. Убай ибн Каъбдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) Бани Ғифорнинг сувхонаси олдида эдилар. У зотнинг ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом келиб: "Албатта Аллоҳ умматинг Қуръонни бир ҳарфда ўқишини сенга амр қилмоқда", деди. Набий (с.а.в.): "Аллоҳдан Унинг авфи ва мағфиратини сўрайман. Албатта, менинг умматим унга тоқат қила олмайди", дедилар. Сўнгра иккинчи марта келиб: "Албатта, Аллоҳ умматинг Қуръонни икки ҳарфда ўқишини сенга амр қилмоқда", деди. Набий (с.а.в.): "Аллоҳдан Унинг авфи ва мағфиратини сўрайман. Албатта, менинг умматим унга тоқат қила олмайди", дедилар. Кейин учинчи марта келиб: "Албатта, Аллоҳ умматинг Қуръонни уч ҳарфда ўқишини сенга амр қилмоқда", дедилар. Набий (с.а.в.): "Аллоҳдан Унинг авфи ва мағфиратини сўрайман. Албатта менинг умматим унга тоқат қила олмайди", дедиларю кейин тўртинчи марта келиб: "Албатта, Аллоҳ умматинг Қуръонни етти ҳарфда ўқишини сенга амр қилмоқда. Ўшандан қайси ҳарфда қироат қилсалар ҳам тўғри қилган бўладилар", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио