Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қуръонни ўзи ўқиб ҳамда ўргатган кишининг фазилати ва яна фиқҳдан ҳикматни таълим олиб ёки бошқа шунга ўхшаш нарсаларни таълим олиб, унга амал қилиб, бошқаларга ҳам ўргатишнинг фазилати

(815) 266. Солим оталаридан ривоят қиладилар. Наий (с.а.в.): "Икки кишини ҳасад қилса бўлади. Бир кишигаки Аллоҳ Қуръонни берсаю, у кечасию, - кундузи уни тиловат қилса ва яна бир кишига Аллоҳ мол-дунё берсаю у ўша мол-дунёсидан кечаю-кундуз инфоқ қилса", дедилар.

(…) 267. Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Икки кишини ҳасад қилса бўлади. Бир кишига Аллоҳ мана бу китобни берсаю, у ўша китоб ҳаққини кечаю-кундуз адо этса ва Аллоҳ бир кишига мол ато этсаю, у ўша молидан кечаю кундуз садақа қилса". Дедилар.

(816) 268. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Икки кишини ҳасад қилса бўлади. Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши уни ҳақ йўлда сарфлашни қўлга киритса. Ва яна бир кишига Аллоҳ ҳикмат берсаю, у ўша нарса билан ҳукм чиқариб, (бошқаларга) ҳам илмидан таълим берса", дедилар.

(817) 269. Омир ибн Восиладан (р.а.) ривоят қилинади. Нофеъ ибн Абдулҳорис Умар (р.а.) га Усфон номли ерда йўлиқиб қолдилар. Умар (р.а.) у кишини Маккага аолий қилгандилар шунда Умар (р.а.) у кишига: "Водий аҳлига кимни қолдириб келдинг", дегандилар, у киши: "(Абдураҳмон) ибн Абзони", дедилар. Ибн Абзо деганинг ким у? дегандилар, Нофеъ: "У Аллоҳни китобини ёд олган қори ва мерос илмини олими", дедилар. Шунда Умар (р.а.): "Албатта Набиййингиз айтганларки, Аллоҳ бу китоб сабабли бир қавмни баланд даражаларга кўтарса бошқа бирини паст даражага тушириб қўяди", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио