Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қуръон қироати ва Бақара сурасининг фазилати хусусида

(804) 252. Абу Усома ал-Боҳилийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қуръонни тиловат қилинглар. Чунки Қиёмат куни ўқиган эгасига шафоатчи бўлиб келади. Нур таратувчи икки сура яъни, Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқинглар. Чунки бу иккиси Қиёмат куни гўёки булут бўлиб соябон ёки қушлар жамоаси қанотларини жипс қилган ҳолда устига ўқиган кишига соя қилиб олади. Бақара сурасини ўқинглар, чунки уни қироат қилиш барака, қироатни тарк қилиш эса хасрат надоматдир.
У бақара сураси сеҳр билан машғулланувчилар ўқий олмайди", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(805) 253. Наввос ибн Самъон ал-Килабийдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Қиёмат куни Қуръон ва унинг аҳли бўлмиш амал қилган кишиларни олиб келинганида Бақара ва Оли Имрон суралари олдинга чиқади. Расулуллоҳ (с.а.в.) у икки сурага учта зарбул масал келтирдилар. Мен уларни ҳанузгача унутганим йўқ. Улар:
1. Гўёки икки булут.
2. Гўёки орасида нури бор қора соя.
3. Гўёки қанотларини жипслаштириб келган қушлар жамоаси.
Бу икки сура эгаси ҳаққига ҳужжатлашади", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио