(802) 250 Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлардан бирингиз аҳлига қайтганида семиз, улкан, ҳомиладор туяни топиб олишни яхши кўрадими?" деганларида, биз "Ҳа", дедик. Шунда у зот: "Сизлардан бирингиз намозда уч оят ўқиши учта ҳомиладор, улкан, семиз туядан яхшироқдир", дедилар.
(803) 251. Уқба ибн Омирдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз суффадошлигимизда Расулуллоҳ (с.а.в.) (ҳузуримизга) чиқиб: "Сизлардан қайси бирингиз ҳар куни Бутҳон ёки Ақиқ номли ерга бориб, у ердан икки катта ўркачли туяни гуноҳга ботмаган ҳолда ва қариндошлардан алоқани узмаган ҳолда олиб келишини яхши кўради", деганларида, биз: "Эй Аллоҳнинг расули ундай бўлишини яхши кўрамиз", деб айтдик. Шунда у зот: "Сизлардан бирингиз масжидга бориб, у ерда Қуръон ўрганиб ёки Аллоҳнинг китобидан икки оят ўқиш икки туядан яхшироқдир. Тўрт оят ўқиши тўртта туядан яхшироқдир. Яъни оятлар ададлари туя ададларидан яхшироқдир", дедилар.
|