Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қуръон эшитишнинг фазилати, ёд олган кишидан ўқиб беришини талаб қилиш жоизлиги ҳамда тиловат ва тадаббур пайтида йиғлашни жоизлиги

(800) 247. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: "Қуръон тиловат қилиб бергинчи", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули, сизга нозил бўлган нарсани сизга қироат қилиб бераманми?" дедим. У зот: "Мен уни ўзимдан бошқадан эшитишни хоҳлайман", дедилар. Бас мен "Нисо" ни қироат қилдим. Қачонки "Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлурга", га етганимда, бошимни кўтардим. (Ёки бир киши ёнимга қарашимга ишора қилди). Бошимни кўтариб қарасам Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ёш оқаётганини кўрдим.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Расулуллоҳ (с.а.в.) минбарда туриб, менга ўқиб бергин", дейилган сўз зиёда қилинган.

(…) 248. Иброҳимдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) Абдуллоҳ ибн Масъудга: Менинг учун ўқиб бер", дедилар. Мен: "Ахир сизга нозил бўлган нарсани сизга қироат қилиб бераманми?" десам, у зот: "Мен ўзимдан бошқадан эшитишни хоҳлайман", дедилар. Бадуллоҳ (р.а.) "Нисо" сурасининг аввалидан токи "Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол бўлур" гача ўқидилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) йиғлаб юбордилар.
Набий (с.а.в.): "Модомики улар орасида бор эканман (ёки бўлар эканман) гувоҳ бўламан", дедилар. Мисъар бунда шак қилдилар.

(801) 249. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Ҳимс шаҳрида эдим. Қавмдаги баъзи кишилар: "Бизга (Қуръондан) ўқиб бергин", дейишди. Мен уларга Юсуф сурасини ўқиб бердим. Қавмдаги бир киши: "Аллоҳ номига қасам! У бундай нозил қилинмаган", деди. Мен: "Вой бўлсин сенга! Мен уни Расулуллоҳ (с.а.в.) га ўқиб берганман", десам, у киши: "Жуда яхши ўқидинг", деди. Шу тарзда гаплашиб турсам ундан ароқ ҳидини ҳис қилиб қолдим. Ва сен ўзинг ароқ ичиб олиб, Қуръонни ёлғонга тутасанми? Сен тўхтаб тургин, дарра ураман, деб кейин дарра урдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Лекин "Жуда яхши ўқидинг", сўзи йўқ.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио