(797) 243. Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қуръон қироат қиладиган мўминнинг мисоли утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди хушбўй, таъми ширин. Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмога ўхшайди. Ҳиди йўқ таъми ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг мисоли райҳонга ўхшайди. Ҳиди ҳушбўй, таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқнинг мисоли ҳанзала – аччиқ ўтга ўхшайди, ҳиди йўқ, таъми аччиқ", дедилар. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
|