Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қуръон тиловат қилган кишига хотиржамлик тушиши хусусида

(795) 240. Барродан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Унинг ҳузурида бир от арқонга боғлаб қўйилган эди. Отни бир булут ўраб олди, атрофида айланиб, яқинлашар эди. От эса ундан қочар эди. Қачонки тонг отгач Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб, у ҳақда зикр қилганларида, Набий (с.а.в.) "Бу нарса сукунат – хотиржамлик бўлиб, Қуръон ўқиган киши учун у тушурилади", дедилар.

(…) 241. Барродан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Каҳф сурасини ўқиди. Ўша пайт ҳовлисида ҳайвони бор эди. Ҳайвон эса (нимадандир) қочар эди. Қараса бир булут, у ҳайвонни ўраб олибди. Ана шу ҳақда Набий (с.а.в.) га зикр қилинганида, у зот: "Эй фалончи, ўқигин. Хотиржамлик Қуръон пайтида ёки Қуръон учун тушади", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис аткрор келган.

(796) 242. Абу Саид ал-Ҳудрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир кеча Усайд ибн Ҳузайр хурмо қуритадиган ўринда Қуръон ўқир эди. Шу пайт оти типирчилаб қолди. Усайд яна ўқийверди. Кейин яна типирчилаган эди, у зот яна ўқийверди. Яна от типирчилаган эди, Усайд: "(Ўғлим) Яҳёни босиб олишидан қўрқиб, уни олдига борсам отни бошида, эгар каби сояга ўхшаш нарса ҳавода кўтарилиб турар эди. Ҳатто уни кўрмай деб чиқиб кетдим. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) олдларига бориб: "Эй Аллоҳнинг расули! Кеча мен туннинг ярмида хурмо қуритадиган жойда (Қуръон) ўқиб турсам отим типирчилаб қолди", десам у зот: "Ўқигин эй Ибн Ҳузайр", деб қолдилар. Мен эса ўқидим. Сўнгра яна типирчилаб қолди. Расулуллоҳ (с.а.в.) : "Ўқигин эй Ибн Ҳузайр", дедилар. Мен эса ўқидим. Расулуллоҳ (с.а.в.) : "ўқигин эй Ибн Ҳузайр ўқигин", дедилар. Мен эса ўқимасдан (унинг олдига) чиқдим. Яҳё уни яқинида эди. От босиб олишидан қўрқар эдим. Қарасам булутга ўхшаш нарса, ичида чироққа ўхшаган нарсалар ҳам бор. У ҳавода кўтарилиб турар эди. Уларни кўрмай деб чиқиб кетдим. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Улар фаришталар бўлиб, сени эшитиш учун келишган. Агар тонг отгунича ўқийверганингда, одамлар уларга назар солса бўларди. Улар беркинмасдилар", деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио