Қуръон ўқишда моҳир бўлиш ва қийин бўлса ҳам ўқишнинг фазилати
(798) 244. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, ўта яхши фаришталар билан бирга бўлади. Ўқиганда қийналадиганга икки ажр бордир", дедилар. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.