Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Нафл намозларни уйда маҳбублиги аммо масжидда ҳам ўқиш жоизлиги хусусида



(777) 208. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Баъзи намозларингизни уйларингизда ўқинг, уларни қабр қилиб қўйманг", дедилар.

(…) 209. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) "Уйларингизда ҳам намоз ўқиб туринглар. Уни қабр қилиб олманглар", дедилар.

(778) 210. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қачон бирингиз масжиддаги намозни битирса, уйи учун ҳам ўз намозидан насиба қилсин. Чунки, Аллоҳ унинг уйидаги намози сабабли яхшилик қилади", дедилар.

(779) 211. Абу Мусодан (р.а.) ривояи қилинади: Набий (с.а.в.: "Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикр қилинмайдиган уй мисоли, худди тирик билан ўликнинг мисолига ўхшайди", дедилар.

(780) 212. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Уйларингизни мақбара қилиб олмангиз. Албатта шайтон Бақара сураси ўқилган уйдан қочади", дедилар.

(781) 213. Зайд ибн Собитдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир бўйра билан (масжид бурчагини тўсиб, ўзлари намоз ўқиш учун чиқардилар. Одамлар ҳам ўша ерга келиб, у киши билан намоз ўқирдилар. Сўнгра одамлар бир тунда келиб, у ерда ҳозир бўлишган эди, расулуллоҳ (с.а.в.) улар олдларига чиқмасдан тўхтаб қолдилар. У зот чиқавермагач, одамлар овозларини баландлатиб, эшикка майда тош отишди. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) улар ҳузурига ғазаб қилган ҳолда чиқиб, уларга қарата: "Агар сизлар мана шу ишингизда бардавом бўлганингизда зарарингизга фарз қилиб қўйилишини гумон қилдим. Сизлар уйингизда ҳам намоз ўқишни лозим тутинглар. Чунки киши фарздан ташқари уйидаги ўқиган намози энг яхши намозидир", дедилар.

(…) 214. Зайд ибн Сотибдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) бўйрадан масжидда бир хона ажратиб олиб, кечалари у ерда намоз ўқирдилар. Ҳатто (буни кўргач) одамлар у ерга тўпланишди. Ҳадис давомида…Расулуллоҳ (с.а.в.) "Агар сизларга (ушбу ўқиётган нафл намозингиз) фарз қилиб қўйилса уни адо қила олмай қоласизлар", деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио