Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тунда турилганида ёки бошқа ишларни бардавом бўлишининг фазилати

(782) 215. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг бир бўйралари бўлиб, тунда уни тўсиб қўйиб намоз ўқирдилар. Одамлар ҳам у зотга қўшилиб намоз ўқишар эди. Кечаларнинг бирида яна тўпланиб қолишди. Шунда у зот: "Эй одамлар! Тоқатингиз етадиган ишларни ўзингиз лозим тутинг. Чунки сизларга малол келмагунча Аллоҳга малол келмайди. Албатта Аллоҳ таолога амалларнинг маҳбуби оз бўлса ҳам бардавом бўлганидир", дедилар.
Муҳаммад (с.а.в.) оилалари агар бирор иш қилишса уни бардавом қилишар эди.

(…) 216. Оишадан (р.а.) ирвоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) дан қайси амал Аллоҳга маҳбуброқ? Деб сўралганида, у зот: "Агар оз бўлса ҳам бардавом бўлгани", дедилар.

(783) 217. Алқамадан (р.а.) ривоят қилинади. Мўминлар онаси Оишадан: "Эй мўминлар онаси! Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг амаллари қандай бўлган эди. У зот кунларнинг қайсидир бирида хос қилиб олардиларми?" деб сўрасам, Оиша (р.а.): "Йўқ у кишининг амаллари бардавом бўлар эди. Сизларнинг қайси бирингиз Расулуллоҳ (с.а.в.) қодир бўлган нарсага қурби етар эди?" дедилар.

(…) 218. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ таолога амалларнинг маҳбуби оз бўлса ҳам бардавом бўлганидир", дедилар.
Оиша (р.а.) агар бир амал қилгудек бўлсалар уни бардавом бажаришни лозим топардилар.

(784) 219. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) масжидга кирсалар икки устун оралигида арқон тортиб қўйилган экан. Бу нимаси? Дегандилар, одамлар: "Бу Зайнабга тегишли арқон. У намоз ўқиётганда дангаса ёки мадорсиз бўлиб қолса уни ушлаб (осилиб) олади", дейишди. Шунда у зот: "Уни ечиб юборинглар. Сизлардан бирингиз фаол турганида намоз ўқисин. Агар мадорсиз қолса ўтириб олсин", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(785) 220. Оишадан (р.а.) ирвоят қилинади. Ҳавла бинти Тувайт ибн Ҳабиб ибн Асад ибн Абдулуззо Оиша (р.а.) олдларидан ўтиб қолдилар. Ҳузурларида Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам бор эдилар. Шунда мен: "Мана бу Ҳавла бинти Рувайтдир. У тунда ухламайди, деб тахмин қилишади", дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Тунда ухламайди? Сизлар тоқатингиз етган амални бажаринглар. Аллоҳ номига қасамки то сизлар малол кўрмагунингизча Аллоҳ ҳам малол кўрмайди", дедилар.

(…) 221. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Олдимга Расулуллоҳ (с.а.в.) кирдилар. Ҳузуримда бир аёл бор эди. Бу ким? Дегандилар, мен: "Ухламасдан намоз ўқиб чиқадиган аёл", дедим. Шунда у зот: "Сизлар тоқатингиз етадиган амални бажаринглар. Аллоҳ номига қасамки, то сизларга малол келмагунча Аллоҳга ҳам малол келмайди. Аллоҳга диннинг энг яхшиси ўша ибодат соҳиби (бошлаган ибодатида) бардавом бўлганидир". Дедилар.
Усоманинг ҳадисида: "У Бани асадлик аёл эди", дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио