Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тундаги намоздаги дуо ва унда қоим бўлиш хусусида

(763) 181. Ибн Аббосдан (р.а.) ирвоят қилинади. Бир кеча холам Маймунаникида тунаб қолдим. Набий (с.а.в.) тунда ўринларидан туриб, ҳожатларига бордилар. Кейин юз ва қўлларини ювиб, сўнгра яна ухладилар. Кейин туриб мешни оғзини очдилар. Сўнгра икки таҳорат орасида таҳорат олдилар, яъни исроф ҳам камчиликка ҳам йўл қўймадилар. Сувни кўп ишлатмасдан мукаммал адо қилдилар. Кейин туриб намоз ўқидилар. Мен ҳам ўрнимдан туриб, у зотни турганларини билиб қолганимдан огоҳ бўлишларини кариҳ кўрган ҳолимда таҳорат олдим. У зот ўринларидан туриб намоз ўқидилар. Мен у зотни чап томонларида турдим. У зот қўлимдан ушлаб, ўнг томонларига айлантириб ўтказдилар. Ўша кеча Расулуллоҳ (с.а.в.) намозлари ўн уч ракатга етди. Сўнгра ёнбошлаб, ухладиларда, нафас чиқариб пишилладилар. Агар у зот ухласалар нафас чиқарардилар. Шу пайт Билол келиб, намозга азон айтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларидан туриб таҳорат қилмадилар. Ўшанда дуоларида: "Аллоҳим қалбимга нур бер, кўзимга нур бер, қулоғимга нур бер, ўнг томонимдан нур бер, чап томонимдан нур бер, устимдан нур бер, остимдан нур бер, олдимдан нур бер, ортимдан нур бер, мендаги нурни улкан эт", деб айтгандилар.
Курайб айтдилар. Етти нарсани қалбимда ёд эди. Аббоснинг баъзи фарзандларига учрашган эдим, улар менга қуйидагиларни айтишди. "Пайим, гўштим, қоним, сочим, юзимни нур қилгин, деб яна икки хил нарса айтишди. (Ўша икки хил нарса суяк билан мия эди.

(…) 182. Ибн Аббос қуллари Курайбдан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Аббос хабар беришларича бу зот кечаларнинг бирида мўминлар онаси, холалари Маймунаникида тунаб қолдилар. У зот: "Ёстиқнинг бир томонига ёнбошладим. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам, аҳлиялари ҳам ёстиқни узунасига қўйиб ёнбошлашди. Расулуллоҳ (с.а.в.) токи туннинг ярмигача ухлаб қолдилар. Ёки ундан бироз кейинроқ фурсатгача ухладилар. Ёки ундан бироз кейинроқ фурсатгача ухладилар. Кейин уйғониб, юзларидаги уйқуни қўллари билан ишқаладилар. Сўнгра Оли Имрон сурасининг охиридаги ўн оятни ўқидилар. Кейин осилган мешни олдига бориб, ундаги сувда таҳорат олиб, уни чиройли тарзда адо қилдилар. Сўнгра туриб намоз ўқидилар.
Ибн Аббос (р.а.): "Мен ҳам туриб худди Расулуллоҳ (с.а.в.) дек бажардим. Кейин бориб у зотни ёнларида турдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўнг қўлларини бошимга қўйиб, ўнг қулоғимни ушладиларда бураб қўйдилар. Кейин икки ракат намоз ўқидилар. Кейин яна икки ракат намоз ўқидилар. Кейин яна икки икки ракат намоз ўқидилар. Кейин яна икки ракат намоз ўқидилар. Кейин яна икки ракат намоз ўқидилар. Кейин яна икки ракат намоз ўқиб сўнгра витр ўқидилар. То муаззин келгунича ёнбошлаб олдилар. Кейин ўринларидан туриб, енгилгина икки ракат намоз ўқиб олдилар. Сўнгра (масжидга) чиқиб бомдод намозини ўқидилар", деб айтдилар.

(…) 183. Махрама ибн Сулаймон ушбу санад билан ривоят қилиб қуйидагиларни зиёда қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) сув илиб қўйилган новда олдига бордиларда мисвок истеъмол қилиб, таҳорат олиб, таҳоратларини мукаммал қилдилар. Сувни эса озгинадан қуйдилар. Сўнгра мени қимирлатгандилар мен ҳам турдим", деб юқоридагидек давом эттирдилар.

(…) 184. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот: "Набий (с.а.в.) хотинлари Маймунанинг ҳузурларида ухладим. Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу кеча Маймунанинг ҳузурларида эдилар. У зот таҳорат олиб кейин ўринларидан туриб намоз ўқидилар. Мен эса у зотнинг чап томонларида турдим. У зот эса мени ўнг томонларига олиб қўйдилар. Ушбу кеча ўн уч ракат намоз намоз ўқидилар. Кейин у зот ухлаб нафас чиқариб пишилладилар. Кейин муаззин келганида (масжидга) чиқиб намоз ўқидиларда, таҳорат олмадилар", деб айтдилар.
Амр айтдилар. Мен буни Букайр ибн Ашажга гапириб берган эдим, у: "Курайб ҳам мана шундай нарса айтиб берган эди", дедилар.

(…) 185. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Кечаларнинг бирида холам Маймуна бинти Ҳорисникида тунаб қолдим. Холамга: "Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) турсалар мени ҳам уйғотинг", дедим. Бас Расулуллоҳ (с.а.в.) турдилар. Мен эса у зотнинг чап томонларида тургандим, қўлимдан ушлаб, ўнг томонга олиб қўйдилар. Агар енгилгина ухлаб қолсам қулоғимни юмшоғидан ушлаб қўярдилар. У зот ўн бир ракат намоз ўқидилар. Кейин тиззаларини тик қилиб, сонларини қоринларига тёпиштириб ўтирдилар. Ҳатто мен у зотни ётгандаги нафасларини эшитдим. Қачонки тонг ёришгач енгилгина икки ракат намоз ўқидилар.

(…) 186. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот холалари Маймунани ҳузурида тунаб қолдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) тунда ўринларидан туриб, осиб қўйилган мешдаги (сувда) енгилгина таҳорат олдилар. У зотни енгил ва оз сув ишлатиб қилган таҳоратларини сифатлаб бердилар. Ибн Аббос (р.а.): "Мен ўрнимдан туриб худди Набий (с.а.в.) бажарганларидек нарсани бажардим. Кейин олдларига келиб, чап томонларида турдим. Ортлари орқали мени ўнг томонларига олиб қўйиб намоз ўқидилар. Кейин ёнбошлаб уйқуга кетдилар ҳаттоки нафас чиқариб пишилладилар. Кейин Билол келиб намозга азон айтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) (масжидга) чиқиб бомдод ўқидилар аммо таҳорат олмадилар№, деб айтдилар.
Суфён айтдилар, ухлаб, таҳорат олмасдан намоз ўқиш Набий (с.а.в.) га хос бир иш эди. Бизларга етиб келишича, Набий (с.а.в.) кўзлари ухласа ҳам қалблари ухламас эди.

(…) 187. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Холам Маймунани уйида тунаб қолдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) қандай намоз ўқишларини (кўриш учун) қолган эдим. У зот ўринларидан туриб бавл қилдилар. Кейин юзлари ва кафтларини ювдилар. Сўнгра ухладилар. Кейин мешни олдига бориб, боғичини ечиб, идиш ёки тоғорачага қуйдиларда, ундаги сувдан қўлларига энгаштирдилар. Кейин жуда чиройли тарзда таҳорат олдилар. Кейин ўринларидан туриб намоз ўқидилар. Мен у зотни ёнларига келиб чап томонларида турдим. У зот мени ушлаб ўнг томонларига олдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) намозлари ўн уч ракатга етди. Сўнгра у зот ухлаб, нафас олиб, пишилладилар. Биз у зотнинг ухлагандаги пишиллашларини билар эдик. Сўнгра у зот намозга чиқиб, намоз ўқиб, унда ёки ўша намоздаги саждада: "Аллоҳим қалбимда, қулоғимда, кўзимда, ўнг томонимда, чап томонимда, олдимда, ортимда, устимда, остимда нур пайдо қилиб, мен учун ёки менда нурни мужассам эт", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 188. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Мен холам Маймунаникида тунаб қолдим, деб ҳикоя қилдилар. Аммо юз ва кафтни ювганларини зикр қилмадилар. Унинг давомида: "Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) мешни олдига келиб, боғичини ечдиларда чиройли тарзда таҳорат олдилар. Сўнгра тўшакларига келиб ухладилар. Кейин яна бир уйғониб, меш олдига келдиларда, боғичини ечдилар. Сўнгра таҳорат олдилар. У ҳақиқий таҳорат эди. Унда, мен учун нурни улкан қил", деб айтдилар. Менда нур барпо қил, сўзини айтмадилар.

(…) 189. Курайбдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир кеча Ибн Аббос (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида олдига бордиларда, ундаги сувдан оқизиб таҳорат олдилар. Аммо сувни кўп ишлатмадилар. Камчиликка ҳам йўл қўймадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша кечада ўн тўққизта калима билан дуо қилдилар.
Салама айтдилар. Курайб менга айтиб берди. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ўн иккита сўз ёд олдим. Қолганини унутдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) унда: "Аллоҳим қалбимда, қулоғимда, кўзимда, устимда, остимда, ўнг томонимда, чап томонимда, олдимда, орқамда нур пайда қилиб, нафсимга ҳам нур бериб, ўша нурни ўзимда улкан қилгин", деб айтгандилар.

(…) 190. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Набий (с.а.в.) ни тунда қандай намозларини кўриш учун ҳузурларида тунаб қолдим. Набий (с.а.в.) аҳлиялари билан бироз гаплашдилар, сўнгра ётдилар. Ҳадисни давом эттириб: "Сўнгра туриб таҳорат олиб, мисвак ишлатдилар.

(…) 191. Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ётдилар. Бас Расулуллоҳ (с.а.в.) уйғониб, мисвок ишлатдилар ва таҳорат олиб унда Оли Имрон сурасининг, 190-оятидан ўқиб то суранинг охирига етказдилар. Кейин ўринларидан туриб икки ракат намоз ўқидилар. Унда қиём, рукуъ ва саждани узун қилдилар. Сўнгра уни тугатиб ухладилар. Ҳатто нафас олиб, пишилладилар. Сўнгра бу нарсани олти ракатда уч марта бажардилар. Уни ҳар бирида мисвок тутиб, таҳорат олиб, мана бу оятларни ўқидилар. Кейин уч ракат витр ўқидилар. Муаззин азон айтган эди намозга чиқдилар. Унда: "Аллоҳим қалбимда, тилимда, қулоғимда, кўзимда, ортимда, олдимда, устимда, остимда нур пайдо қил. Аллоҳим менга нур ато қил", дедилар.

(…) 192. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Кечаларнинг бирида холам Маймунаникида тунаб қолдим. Набий (с.а.в.) уйғониб тунда нафл намоз ўқидилар. Набий (с.а.в.) меш олдида туриб, таҳорат олдилар. Ва туриб намоз ўқидилар. Мен ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) даги нарсани кўрдимда, мешдаги сувда таҳорат олдим. Кейин чап томонларига турган эдим, қўлимдан ушлаб ортларидан айлантирдилар. Мана шундай ортларидан олиб ўнг томонга қўйдилар. Ато: "Нафл намозда мана шундай қилдиларми?" десам, у зот: "Ҳа", дедилар.

(…) 193. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "(Отам) Аббос мени Набий (с.а.в.) ҳузурларига жўнатдилар. У зот холам Маймуна уйида эканлар. Ўша тунда у зот билан тунаб қолдим. Ўринларидан туриб тунда намоз ўқидилар. Мен у зотни чап томонларида турган эдим, ортларидан айлантириб ўнг томонларига олиб қўйдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(764) 194. Абу Жамрадан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Аббос (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) кечаси ўн уч ракат намоз ўқидилар", деб айтдилар.

(765) 195. Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) намозларини бир кеча кузатдим. У зот икки ракат енгилгина намоз ўқидилар. Кейин икки ракат узун, узун, узун қилиб намоз ўқидилар. Сўнгра яна икки ракат намоз ўқидилар. Бу эса аввалгидан қисқароқ эди. Сўнгра яна икки ракат намоз ўқидилар. Бу ҳам аввалгисидан қисқароқ эди. Сўнгра яна икки ракат намоз ўқидилар. Бу ҳам аввалгисидан қисқароқ эди. Сўнгра витр ўқидилар. Шу билан ўн уч ракат бўлди.

(766) 196. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга сафар эдим. Биз биргаликда юриб сув ҳавзасига бориб қолдик. У зот: "Эй Жобир! (Ўзинг ва уловларингни) суғориб олмайсанми?" дегандилар, мен: "Хўп бўлади", дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.) (у ерга) тушдилар. Мен ҳам ўзимни у ердаги сувдан қондирдим. Кейин у зот ҳожатга кетдилар. Мен эса таҳорат суви тайёрлаб қўйдим. У зот келиб таҳорат олдилар. Кейин ўринларидан туриб, бир кийимда намоз ўқидилар. У кийимни бир томонини иккинчи томонига ташлаб олгандилар. Мен эса у зотни орқа томонларида турган эдим. Қулоғимдан ушлаб ўнг томонларига олиб қўйдилар.

(767) 197. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) кечаси намоз ўқиш учун ўринларидан турсалар намозларини енгилгина икки ракат билан бошлардилар.
(768) 198. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз кечаси турса намозни енгилгина икки ракат ўқиш билан бошласин", дедилар.

(769) 199. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) туннинг ярмида намозга турсалар "Аллоҳим Сен учун ҳамд бўлсин. Сен осмон ва ернинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмон-у, ернинг тадбир қилувчисисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмон-у, ернинг ва ундаги нарсаларнинг Раббисан. Сен ҳақсан. Ваъданг ҳақ, Сўзинг ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, Қиёмат ҳақ. Эй Роббим Сенга бўйин эгдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим, Сенга яъни ибодатингга қайтдим. Сенга қарши чиққанларга хусуматдаман. Ўзим билан бошқалар орасида Ўзингни ҳоким қиламан. Аввалгию, охирги, сиру-ошкора гуноҳларимни мағфират қил. Сен илоҳимсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ", деб айтардилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.

(770) 200. Абу Салама ибн Абдураҳмон ибн Авфдан (р.а.) ривоят қилинади. Мўъминлар онаси Оишадан: "Аллоҳнинг набийси агар кечаси турсалар намозни нима нарса билан бошлардилар", деб сўрасам, Оиша (р.а.): "Агар кечаси турсалар намозни қуйидаги сўзлар билан бошлардилар", деб айтдилар.
"Жаброил, Мекоил ва Исрофилнинг рабби бўлган Аллоҳим, Еру-осмонни яратган зот, ғайб ва шаҳодат оламини билувчи зот, Сен бандаларинг ихтилоф қилган нарсада Ўзинг ҳукм қиласан. Ўзинг изнинг билан ихтилоф қилишган ҳақ нарсага ҳидоят қил. Албатта ўзинг тўғри йўлга бошлагувчисан".

(771) 201. Али ибн Абу Толибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) агар намозга турсалар: "Юзимни ҳаниф ва мусулмон бўлган ҳолда еру осмонни яратган Зотга юзлантирдим. Мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, қурбонлигим, тириклигим ва ўлишим оламларнинг Рабби Аллоҳ учундир. Унинг бирор шериги йўқдир. Мен шуни айтишга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Раббим, Сен маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Раббимсан, мен эса бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимни барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сегина кечирасан, холос. Хулқларнинг энг яхшисига мени ҳидоят қил. Сендан бошқаси ҳидоят қила олмас. Ва мени ёмонликлардан четлатгин. Сендан бошқаси четлата олмас. Ижобат қиламан, яхшиликни барчаси Сенинг қўлингда. Ёмонлик эса Сенга эмас. Мен эса Сенинг номинг ила Сенга қайтаман. Сен баракотли  ва олийсан. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан", деб айтардилар. Агар у зот рукуъ қилсалар: "Аллоҳим, Сенгка рукуъ қилдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга бўйин эгдим ва Сенга қулоғим, кўзим, миям, суягим, пайларим бўйсунди", дер эдилар.
Агар рукуъдан бош кўтарсалар: "Эй Аллоҳим, Раббимиз, Сенга осмон тўлалигича, ер тўлалигича, иккови ораси тўлалигича ва ундан кейин нимани хоҳласанг, ўшани тўлалигича ҳамд бўлсин", дер эдилар.
Агар сажда қилсалар: "Аллоҳим, Сенга сажда қилдим, Сенга иймон келтирдим ва Сенга бўйин эгдим. Юзим халқ қилувчи, суврат берувчи ва кўзни, қулоқни очувчи Зотга сажда қилди. Халқ қилувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли бўлди", дер эдилар. Сўнгра охирида яъни, ташаҳҳуд билан саломнинг орасида: "Аллоҳим, олдингию, кейинги, ошкораю махфий ва исрофгарчилик билан қилган гуноҳларимни ҳамда мендаги Ўзинг билган гуноҳларимни кечир. Албатта, Сен аввалги ва охиргидирсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ", дер эдилар.

(…) 202. Аъраждан (р.а.) ушбу санад билан ривоят қилиниб унинг давомида: "Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) намозни бошласалар такбир айтиб: "Важжаҳту важҳия" дан "Ва ана аввалул муслимийн" гача ўқирдилар. Агар рукуъдан бошларини кўтарсалар "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана ва лакал ҳамд" ни ва "Ва соввараҳу ва аҳсана сувараҳу" ни ўқирдилар. Агар салом берсалар: "Аллоҳимағфирлий ма қоддамту", дан то ҳадисни охиригача ўқирдилар. Лекин бу ривоятда Аъраж, ташаҳҳуд билан салом орасида, деган сўзни айтмадилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио