Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рамазондаги кечада таровиҳ ўқишга тарғиб баёни

(759) 173. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса (яъни таровиҳ ўқиш билан ўтказса) аввалги гуноҳлари кечирилади", дедилар.

(…) 174. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) рамазон кечасини (ибодат ила) бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. Бас у зот: "Ким Рамазонда иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур", дер эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этиб кетдилар. Сўнгра Абу Бакрнинг халифалигида ва Умарнинг халифалигида бошида ҳам иш шундоқ эди.

(760) 175. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса аввалги гуноҳлари кечирилади. Ким қадр кечасида иймон билан савоб умидида қоим бўлса аввалги гуноҳлари кечирилади", дедилар.

(…) 176. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Ким қадр кечаси қоим бўлса ва ўша туриш қадр кечасига мувофиқ бўлса (ровий шундай деб ўйлайман, дедилар) уни иймон билан ва савоб умидида ўтказса уни гуноҳлари мағфират қилинади", дедилар.

(761) 177. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) кечаларнинг бирида масжидда намоз ўқидилар. Одамлар ҳам у зотга қўшилиб намоз ўқишди. Келгуси куни ҳам намоз ўқигандилар, одамлар кўпайиб кетди. Сўнгра одамлар учинчи ёки тўртинчи куни ҳам тўпландилар. Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) улар ҳузурига чиқмадилар. Қачонки тонг отганида у зот: "Сизлар бажарган нарсани кўрдим. Сизлар олдингизга чиқишдан ўша (таровиҳ) намози фарз бўлиб қолишидан қўрқганимгина ман қилди холос", дедилар.
Ровий: "Ана шу рамазонда бўлган эди", дедилар.

(…) 178. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) туннинг ярмида чиқиб масжидда намоз ўқидилар. Одамлар ҳам у зотга қўшилиб намоз ўқишди. Одамлар бу ҳақда (ўзаро бир-бирларига) айтишди. Бас ундан ҳам кўп киши тўпланди. Расулуллоҳ (с.а.в.) иккинчи кечада намоз ўқидилар. Одамлар ҳам у зотга қўшилиб намоз ўқишди. Улар (ўзаро бир-бирларига) айтишган эди учинчи кечада масжид аҳли кўпайиб кетди. Расулуллоҳ (с.а.в.) чиққандилар у зотга қўшилиб намоз ўқишди. Тўртинчи кеча бўлганида масжид аҳли камайиб кетди. Расулуллоҳ (с.а.в.) улар ҳузурига чиқмагандилар. Одамлар: "Намозга Расулуллоҳ (с.а.в.) чиқмадилар", дейишар эди. Ҳатто у зот бомдод намозига чиқдилар. Қачонки бомдод намозини ўқиб бўлгач одамларга юзландиларда, шаҳодат калимасини айтиб: "Аммо баъд! Бу кечадаги ҳолатингиз мени қўрқитмайди. Лекин тундаги намоз фарз қилиниб, ундан ожиз қолишингиздан қўрқаман холос", дедилар.

(762) 179. Зирр (р.а.) дан ривоят қилинади. Мен Убай ибн Каъбдан эшитдим. У зотга: "Абдуллоҳ ибн Масъуд: "Ким йил бўйи қоим бўлса қадр кечасини топади, деб айтардилар", деб айтилганида, Убай ибн Каъб: "Бошқа илоҳ йўқ бўлган Зот Аллоҳга қасамки, қадр кечаси Рамазондадир. Қасам ичиб ундан ҳам ажратиб, Аллоҳ номига қасам, мен уни қайси кечада эканини ҳам биламан. У шундай бир кечадаги Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша кеча қоим бўлишга буюрганлар. У 27-кечанинг тонгида бўлиб, аломати ўша куни тонгида қуёш оқ ва нурсиз чиқади", дедилар.

(…) 180. Убай ибн Каъбдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот қадр кечаси хусусида: "Аллоҳ номига қасам мен уни биламан, у ҳақдаги энг кўп билган нарсам, у бир кечаки, Расулуллоҳ (с.а.в.) унда қоим бўлишга буюрганлар. У 27-кечадир", дедилар
Шўъба бундаги ҳарфда яъни араб лафзидаги "Биҳа" сўзида шак қилиб, уни менга дўстим гапириб бердилар, дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Аммо Шўъба шак қилдилар дейилган сўз ва ундан кейинги сўзлар зикр қилинмаган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио