Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Туннинг охирида дуо ва зикрларга тарғиб этилиб, ўша вақтда ижобат бўлиши хусусида

(758) 168. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Раббимиз Аллоҳ ҳар тунда, кечанинг охириги учдан бири қолган пайтда дунё осмонига тушиб: "Ким менга дуо қилади, уни дуосини ижобат қиламан. Ким мендан сўрайди, уни сўраган нарсасини бераман. Ким менга истиғфор айтади. Уни гуноҳларини кечираман", деб айтади", дедилар.

(…) 169. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ ҳар тунда кечанинг учдан бирини аввали ўтганида дунё осмонига тушиб: "Мен подшоҳман, мен подшоҳман. Ким Менга дуо қилса уни дуосини ижобат қиламан. Ким Мендан сўраса уни сўраган нарсасини бераман. Ким Мендан истиғфор сўраса, уни гуноҳларини кечираман", дейди. Токи тонг ёруғи таралгунча мана шундай бўлади", дедилар.

(…) 170. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар туннинг ярми ёки учдан икки қисми ўтса Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб: "Сўровчи киши борми, у кишига берилади. Дуо қилувчи киши борми, уни ижобат қилинади. Истиғфор айтувчи киши борми, уни гуноҳларини кечирилади", дейди. Токи субҳи киргунча шундай бўлади", дедилар.

(…) 171. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ таоло туннинг ярмида ёки туннинг охириги учдан бирида дунё осмонига тушиб: "Ким Менга дуо қилади Мен уни дуосини ижобат қиламан. Ким Мендан сўрайди Мен уни сўраганини бераман. Кейин: "Ким камбағал бўлиб қолмасдан, зулм қилмасдан қарз беради", (яъни яхши амалларни қилади) дедилар.
Саъд ибн Саъийд ушбу санад билан ривоят қилиб: "Кейин Аллоҳ табарок ва таоло қўлини очиб: "Ким камбағал бўлмасдан ва золим бўлмасдан қарз беради" сўзини зиёда қилганлар

(…) 172. Абу Саид ва Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта Аллоҳ таоло туннинг аввалини учдан бири кетгунича муҳлат беради. Ўша пайт дунё осмонига тушиб: "Истиғфор айтувчи, тавба қилувчи, сўровчи ва дуо қилувчи борми", деб айтади. Бу нарса бомдод киргунча бўлади", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио