(757) 166. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Тунда бир фурсат бордир. Агар мусулмон киши ана шу фурсатга мувофиқ келиб, Аллоҳдан дунё ва охират ишларидан бирортасини сўраса Аллоҳ унга ўшани беради. Мана шу ҳолат ҳар кечада бўлиб ўтади", дедилар.
(…) 167. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Тунда бир фурсат бор. Мусулмон банда ўша фурсатга мувофиқ келиб, Аллоҳдан яхшилик сўраса Аллоҳ унга ўша яхшиликни беради", дедилар.
|