Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Кечасидаги тунги намоз ва ўша кечасидаги намозни Набий (с.а.в.) неча ракат ўқиганлари хусусида. Ҳамда витр бир рака экани ва ўша бир ракат тўғри намоз экани хусусида

(736) 121. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) кечаси ўн бир ракат намоз ўқирдилар. Уни бир ракати витр бўлар эди. Агар уни ўқиб бўлсалар то муаззин келгунича ўнг томонларига ёнбошлаб олардилар. (Азон айтилгандан кейин) икки ракат енгилгина қилиб (бомдод суннати) ўқиб олардилар.

(…) 122. Набий (с.а.в.) хотинлари Оишадан (р.а.) ривоят қилинаид. Расулуллоҳ (с.а.в.) одамлар ъатама, деб номловчи хуфтан намози билан бомдод намози орасида ўн бир ракат (нафл) ўқирдилар. Ҳар икки ракатда салом бериб, фақат бир ракат витр ўқирдилар. Агар муаззин бомдод намозига азонни айтиб келса, бомдод киргани равшанлашса икки ракат енгилгина (бомдод суннатини) ўқирдилар. Кейин то муаззин такбир айтгани келгунича ўнг томонларига ёнбошлаб олардилар.
(Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган).

(737) 123. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) кечаси тунда ўн уч ракат намоз ўқирдилар. Ундан беш ракати витр бўлар эди. Ўша витрни охирида ўтирардилар холос
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 124. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдод икки ракат (суннати) ни қўшганда ҳаммаси бўлиб ўн уч ракат ўқирдилар.

(738) 125. Абу Салама ибн Абдураҳмондан (р.а.) ривоят қилинади. Бу киши Оишадан (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) ни рамазондаги намозлари қандай бўлган эди", деб сўраганларида, Оиша (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) рамазонда ҳам ундан ташқарида ҳам ўн бир ракатдан оширмасдилар. Уни тўрт ракат қилиб ўқирдилар. Сиз уни чиройли ўқиганлари ва узунлиги хусусида сўрамай қўяқолинг. Яъни шу даражада узун ва чиройли қилиб ўқирдилар. Сўнгра яна тўрт ракат ўқирдилар. Сиз уни чиройли ва узунлиги хусусида сўрамай қўяқолинг. Сўнгра уч ракат ўқирдилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули, витр ўқишдан олдин ухлайсизми:" десам, у зот: "Эй Оиша, албатта икки кўзим ухлайди аммо қалбим ухламайди", дедилар", деб айтдилар

(…) 126. Абу Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Оишадан Расулуллоҳ (с.а.в.) намозлари хусусида сўрадим. Шунда у онамиз: "Расулуллоҳ (с.а.в.) саккиз ракат (нафл) ўқирдилар. Кейин витр ўқирдилар. Кейин ўтириб олиб икки ракат ўқирдилар. Агар рукуъ қилишни хоҳласалар туриб рукуъ қилардилар. Сўнгра бомдоднинг азони билан такбири орасида икки ракат (суннатни) ўқирдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат бунда "Тўққиз ракат тик турган ҳолда ўқиб, ичида витр ҳам бор эди" сўзи зиёда қилинган.

(…) 127. Абу Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Оишани олдларига бориб: "Эй Онажон! Менга Расулуллоҳ (с.а.в.) намозлари хусусида хабар беринг", десам, у онамиз: "Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг рамазон ва бошқа ойлардаги тунги намозлари ўн уч ракат бўлар эди. Ундан икки ракати бомдоднинг (суннати) бўлар эди.

(…) 128. Қосим ибн Муҳаммаддан (р.а.) ривоят қилинади. Оишадан эшитдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) тунда ўн ракат (нафл) ўқирдилар. Ундан бир ракати витр, икки ракати бомдоднинг (суннати) бўлиб, ҳаммаси ўн уч ракат бўлар эди.

(739) 129. Абу Исҳоқдан (р.а.) ривоят қилинади. Асвад ибн Язиддан Оишани Расулуллоҳ (с.а.в.) намозлари хусусидаги айтган сўзлари сўрасам, қуйидагича сўзлаб бердилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) кечани аввалида ухлаб охирида уйғоқ бўлардилар. Бордию аҳлияларида ҳожатлари бўлса уни қондирардилар. Сўнгра яна ухлардилар. Агар аввалги азон пайти бўлса Оиша (р.а.) айтишларича тез турардилар эди. Ғусл қилардилар ўрнига, сув қуярдилар эди. Мен Оишани нима хоҳлаганини биламан. Агар жунуб бўлсалар киши намоз  учун қилганидек таҳорат олардилар. Кейин икки ракатни ўқирдилар.

(740) 130. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) кечаси намоз ўқирдилар, ҳатто охирги намозлари витр бўлар эди.

(741) 131. Масруқдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Оишадан Расулуллоҳ (с.а.в.) амалларини сўраганимда, Оиша (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) бардавом бўлган амални яхши кўрардилар", деб айтдилар. Мен: "Қайси пайтда намоз ўқишни яхши кўрардилар?" деб сўрасам, Оиша: "(Хўроз) қичқирганини эшитсалар ўринларидан туриб намоз ўқирдилар", деб айтдилар.

(742) 132. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) аввалги бомдод, яъни кечанинг охирги олтинчи қисмини уйимда ёки менинг ҳузуримда ухлаган ҳолда топардилар.

(743) 133. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) агар бомдоднинг икки ракат (суннатини) ўқисалар, мен (ўша пайтда) уйғоқ бўлсам мен билан гаплашардилар. Ухлаётган бўлсам ёнбошлаб олардилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(744) 134. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) кечаси намоз ўқирдилар. Агар витр ўқисалар: "Эй Оиша, ўрнингдан тургинда витр ўқи", дер эдилар
(…) 135. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) кечасидаги намозни ўқиб, олдларига кўндаланг бўлиб олардилар. Агар витр қолса Оишани уйғотардилар. Кейин Оиша ҳам витрни ўқирдилар.

(745) 136. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар кеча витр ўқирдилар. Витрлари саҳарга бориб тугар эди.

(…) 137. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар кечада витр ўқирдилар. У кечани аввали, ўртаси ва охирида бўлар эди. Витрлари саҳарга бориб тугар эди.

(…) 138. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар кеча витр ўқирдилар. Витрлари кечанинг охирига бориб тугар эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио