Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Нафл намозларини тик туриб ҳам, ўтириб ҳам ва баъзи ракатини тик туриб ва баъзисини ўтириб ўқишнинг жоизлиги хусусида

(730) 105. Абдуллоҳ ибн Шақиқдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Оишадан Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг нафл намозлари хусусида сўрадим. Шунда Оиша (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) уйимда, пешиндан олдин тўрт ракат суннатини ўқирдиларда сўнгра чиқиб, одамларга пешинни (фарзини) ўқиб бериб, кейин кирардиларда икки ракат ўқиб берардилар. Одамларга шом намозини ўқиб берардилар. Кейин кириб икки ракат (суннатни) ўқирдилар. Ва яна одамларга хуфтонни ўқиб бериб, уйимга кириб икки ракат ўқирдилар.
Кечаси тўққиз ракат ўқирдилар. Уларни ичида витр ҳам бор эди. Тунда узоқ тик туриб ва узоқ ўтириб олиб намоз ўқирдилар. Агар тик туриб ўқисалар рукуъ ва саждани тик туриб бажарардилар. Бомдод кирса икки ракат (суннат) ўқирдилар.

(…) 106/107. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) кечаси узоқ намоз ўқирдилар. Агар тик туриб ўқисалар тик туриб рукуъ қилардилар. Агар ўтириб ўқисалар ўтириб рукуъ қилардилар.

(…) 108. Абдуллоҳ ибн Шақиқдан ал-Уқаймийдан (р.а.) ривоят қилинади. Оишадан Расулуллоҳ (с.а.в.) ни тундаги намозлари хусусида сўрадим. Шунда Оиша (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в) тунда узоқ тик туриб ва узоқ ўтириб олиб намоз ўқирдилар. Агар тик туриб ўқисалар тик туриб рукуъ қилардилар. Бордию ўтириб ўқисалар ўтириб рукуъ қилардилар", деб айтдилар.

(…) 110. Абдуллоҳ ибн Шақиқ Уқайлийдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Оишадан Расулуллоҳ (с.а.в.) намозлари хусусида сўрадик. Шунда Оиша (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) тик туриб ҳам, ўтириб олиб ҳам намоз ўқишни кўпайтирардилар. Агар намозни тик туриб бошласалар тик туриб рукуъ қилардилар. Бордию намозни ўтириб бошласалар ўтириб рукуъ қилардилар.

(731) 111. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) тундаги намозни ўтириб ўқирдилар. Такбир айтганларида ўтирганларича то ўттиз ёки қирқ оят қолгунча ўтирардилар, кейин тик туриб давом эттирардиларда, сўнгра рукуъ қилардилар.

(…) 112. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўтириб намоз ўқиб, қироатни ҳам ўтириб ўқирдилар. Агар қироатларидан ўттиз ёки қирқ оят миқдорича қолса тик туриб ўқирдилар. Сўнгра рукуъ ва сажда қилиб, иккинчи ракатда ҳам ана шундай бажарардилар.

(…) 113. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўтириб қироат қилардилар. Агар рукуъ қилишни хоҳласалар бир инсон қирқ оят ўқиш миқдори қолганида ўринларидан турардилар.

(…) 114. Алқама ибн Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Оишага: "Расулуллоҳ (с.а.в.) икки ракатли намозда ўтирган бўлсалар нима қилардилар?" десам, Оиша (р.а.): "Унда ўтирганларича қироат қилардилар. Агар рукуъ қилишни хоҳласалар туриб рукуъ қилардилар", дедилар.

(732) 115. Абдуллоҳ ибн Шақиқдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Оишага: "Набий (с.а.в.) ўтириб намоз ўқирдиларми?" десам, у зот: "Ҳа, одамлар ёки кексалашиб қолганида ўқирдилар", деб айтдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 116. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) кўп намозларини ўтириб ўқимагунча вафот этмадилар.

(…) 117. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ёшлари улғайиб, оғирлашганларида намозни кўпинча ўтириб ўқирдилар.

(733) 118. Ҳафсадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) нафлларида ўлимларидан бир йилдан бошлаб ўтириб ўқишни бошладилар. Ўша ўтирганларида сура ўқиб уни тартил қилганларидан энг узуни бўлар эди.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(734) 119. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) намозни то ўтириб ўқимагунларича вафот этмадилар.

(735) 120. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (са.в.): "Кишини ўтириб ўқиган намози тик туриб ўқиган намозини ярмига тенг келади", дедилар.
Бир куни у зотни олдларига борсам ўтириб намоз ўқиётган эканлар. (Ажабланиб) қўлимни бошларига қўйдим. Шунда у зот: "Эй Абдуллоҳ ибн амр сенга нима бўлди?" дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули, сиз "Кишини ўтириб ўқиган намози тик туриб ўқиган намозининг ярмидир", деб айтганингизни эшитган эдим. Ваҳоланки ўзингиз ўтириб ўқимоқдасиз, десам, у зот: "Тўғри, лекин мен сизлардан бирортангиз каби эмасман", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио