Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ким ухлаб қолиб ёки беморлиги сабабли тундаги намозни ўтказиб юборса жамлаши хусусида

(746) 139. Зурорадан (р.а.) ривоят қилинади. Саъд ибн Ҳишом ибн Омир Аллоҳ йўлида ғазот қилишни хоҳлаб Мадинага келди. Ўзига қарашли кўчмас мулкини сотиб, қурол ва отларни сотиб то вафот этгунча Румда жиҳод қилишни қасд қилди. Қачонки Мадинага келгач, Мадина аҳлидан бўлган бир қанча одамларга йўлиқди. Улар Саъдни бу ишдан ман этиб, бундан аввал ҳам Аллоҳни набийси ҳаётлик пайтларида олти киши мана шундай ишни хоҳлашганида у зот бундан ман этгандилар, дейишди. Шунда Саъд: "Менга бу нарсада намуна бўладиганингиз йўқми?" деган эди, улар унга бу ҳақда сўзлаб беришди. Энди у (талоқ қилган) хотинини гувоҳлар ҳузурида қайтариб олди. (Чунки бу киши хотини талоқ қилиб, кўчмас мулкларини сотиб, Аллоҳ йўлида ғазотга бориб ҳаётини шу йўлда тикмоқчи эди, бундан ман этилди). Кейин Ибн Аббос ҳузурларига бориб, Расулуллоҳ (с.а.в.) витрлари хусусида сўради. Ибн Аббос (р.а.): "Мен сенга ер юзидаги, Расулуллоҳ (с.а.в.) ни витрларини энг кўп билувчи кишини кўрсатиб қўяйми?" дегандилар, Саъд: "У ким?" деди. Ибн Аббос (р.а.): "У Оишадир. Сен у кишини олдига бориб, у ҳақда сўрагин. Кейин қайтиб келганингда нима деб жавоб берганларини менга хабар қил", дедилар. Мен Ҳаким ибн Афлоҳ олдига бориб Оишани олдларига олиб борасан, деб туриб олдим. Шунда Ҳаким: "Мен Оишага яқин эмасман. Чунки (Жамал вақеасида) икки гуруҳ орасида бирор сўз айтманг, деб у кишини қайтарганман. У киши эса ундан бош тортганлар", деди. Мен эса унга қасам ичиб туриб олдим. Кейин у билан Оишани олдларига қараб жўнадик. У кишини олдига киришга изн сўрадик. Биз учун изн бердилар. Шунда ҳузурларига кирдик. Шу пайт Оиша (р.а.): "Сен Ҳакиммисан", деб таниб қолдилар. У киши: "Ҳа, Ҳакимман", дедилар. Оиша (р.а.): "Сен билан бирга ким бор?" дегандилар, у киши: "Саъд ибн Ҳишом", дедилар. Оиша (р.а.): "Ҳишом деганинг у ким?" дегандилар, у Омир ўғли, дедилар. Оиша (р.а.) у кишига марҳамат кўрсатиб, яхши, дедилар. Қатода айтадилар. Ҳишом ибн Омир уҳуд куни жароҳатлангандилар. Шунда мен: "Эй мўминлар онаси! Менга Расулуллоҳ (с.а.в.) хулқлари ҳақида хабар беринг, десам, Оиша (р.а.): "Нима, Қуръон ўқимайсанми?" дедилар. Мен: "Ўқийман", дедим. Оиша: "Албатта Аллоҳнинг набийси хулқи Қуръон эди", дедилар. Ўша пайт, то вафот этгунимча бирор кишидан бирор нарса сўрамайман, деб қасд қилиб ўрнимдан туриб кетмоқчи бўлдим аммо фикримга бир нарса келиб: "Менга Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг тунда туриб ўқийдиган намозлари хусусида хабар беринг", дедим. Шунда Оиша (р.а.): "Сен "Я аййуҳал муззаммил", сурасини ўқимайсанми?" дедилар. Мен: "У сурани ўқийман", дедим. Оиша (р.а.): "Албатта Аллоҳ азза ва жалла бу суранинг аввалида кечани ибодат билан ўтказишни қарз қилди. Аллоҳнинг набийси ва саҳобалари бир йил тунни ибодат билан ўтказишди. Аллоҳ осмонда ўн икки ой бу сурани охирини нозил қилмасдан ушлаб турди. Охири Аллоҳ енгиллатиш мақсадида ушбу суранинг охирини нозил қилди. Ниҳоят тундаги (таҳажжуд) намози фарздан кейинги нафл намози бўлди. Кейин мен: "Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бизлар у зотнинг мисвоклари ва таҳорат сувларини тайёрлар эдик. Аллоҳ у зотни тунда ўзи хоҳлаганича муддат уйғоқ қилди. Кейин мисвок ишлатиб, таҳорат олиб, тўққиз ракат намоз ўқирдилар. Ўша намозни фақат саккизинчи ракатида ўтирардилар. Унда Аллоҳни зикр қилиб ҳамд айтиб, дуо қилардилар. Кейин қўзғолиб салом бермасдилар. Сўнгра туриб, тўққизинчи ракатни ўқирдилар. Кейин ўтириб Аллоҳни зикр қилиб, унга ҳамд айтиб, дуо қилардилар. Кейин бир салом берардилар, ўша саломни бизга эшиттирардилар. Кейин салом бергач ўтирган ҳолда икки ракат ўқирдилар. Эй ўғлим, мана шу билан ўн бир ракат бўлар эди. Қачонки Аллоҳ набийсини бироз вазнлари оғирлашгач етти ракат витр ўқишни жорий қилдилар. Икки ракатда аввалгиларда бажарган нарсани бажардилар. Эй ўғлим бу билан тўққиз ракат бўлди. Аллоҳнинг набийси агар намоз ўқисалар уни бардавом бажаришни яхши кўрардилар. Бордию уйқу ғолиб келса ёки бирор беморлик кечани ибодат билан ўтказишдан тўсиб қўйса кундузи ўн икки ракат ўқирдилар. Мен Аллоҳнинг набийсини бир кечада Қуръонни ҳаммасини ёки субҳигача тунда намоз ўқиганларини ёки рамазондан ташқари тўлалигича бирор ойда рўза тутганларини билмайман", дедилар.
Мен кейин Ибн Аббос (р.а.) ҳузурларига бориб Оиша айтганларини гапириб бердим. Шунда у зот: "Оиша тўғри айтибдилар. Агар мен яқин бўлганимда ёки олдларига кира олганимда бориб сўзлашган бўлар эдим", дегандилар, мен: "Агар сизни Оишани олдига кирмаслигингизни билганимда у айтган сўзларни сизга гапириб бермас эдим", деб айтдим.
Бу ерда юқоридаги ҳадис уч марта такрор келган.
Фақат Ибн Омир: "Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга Уҳуд куни жароҳатланган одам мунча ҳам яхши", деб айтган сўзи зиёда қилинган.

(…) 140. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) тундаги намозни беморлик ёки бошқа бошқа сабабдан ўқимасдан ўтказиб юборсалар кундузи ўн икки ракат ўқирдилар.

(…) 141. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) агар бирор амални бажарсалар мустаҳкам тарзда адо этардилар. Агар тунда ухлаб қолсалар ёки бемор бўлиб қолсалар кундузи ўн икки ракат ўқирдилар.
Оиша (р.а.) айтадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) кечаси (ухламасдан) то субҳигача бедор бўлмаганлар. Ва рамазондан ташқари бошқа ойда тўла рўза тутмаганлар.

(747) 142. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким (одатланган вирд) вазифаларидан ухлаб қолса ёки улардан баъзисини бажара олмаса бомдод билан пешин орасида ўқиб олса унинг учун гўёки кечаси ўқиб чиққанлик (савоби) ёзилади", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио