Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Фарз намозларидан олдинги ва кейинги равотиб (фарзни тўлдирувчи) суннатларнинг фазилати хусусида

(728) 101. Амр ибн Авсдан (р.а.) ривоят қилинади. Анбаса ибн Абу Суфён ўлимлари олдидан йўлиққан касалликларида менга бир ҳадисни гапириб бердилар. Ўша ҳадис сабабли Анбаса хурсанд бўлардилар. Мен Умму Ҳабибадан эшитдим, у эса Расулуллоҳдан (с.а.в.) эшитганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким бир кеча кундузда (фарздан олдинги ва кейинги адо этиладиган) ўн икки ракат намоз ўқиса униннг учун жаннатда бир уй қурилади", дедилар.
Умму Ҳабиба: "Расулуллоҳ (с.а.в.) дан эшитганимдан бери уни тарк қилмадим", дедилар.
Анбаса: "Умму Ҳабибадан эшитганимдан бери уни тарк қилмадим", дедилар.
Амр ибн Авс: "Анбасадан эшитганимдан бери уни тарк қилмадим", дедилар.
Нўъмон ибн Солим: "Амр ибн Авсдан эшитганимдан бери уни тарк қилмадим", дедилар.

(…) 102. Нўъмон ибн Солимдан ушбу санадда ривоят қилиниб, давомида, "Ким бир кунда ўн икки саждалик ихтиёрий намоз ўқиса унинг учун жаннатда уй қурилади", дейилган.

(…) 103. Набий (с.а.в.) завжалари Умму Ҳабибадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бирор мусулмон банда ҳар куни фарз бўлмаган ихтиёрий ўн икки ракат намоз ўқиса Аллоҳ таоло унинг учун жаннатда бир уй қуради. Ёки унинг учун жаннатда бир уй қурилади", дедилар
Умму Ҳабиба: "Ҳалигача ўша намозларни ўқиб келмоқдаман", дедилар.
Амр эса: "Ҳанузгача ўша намозларни ўқиб келмоқдаман", дедилар.
Нўъмон ҳам шундай сўз айтдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат ҳадисни бошида Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бирор мусулмон банда таҳорат олиб, таҳоратини мукаммал қилиб, сўнгра ҳар куни Аллоҳ учун намоз ўқиса… деб юқоридагидек зикр қилинган.

(729) 104. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бирга пешиндан олдин икки ракат, пешин кейин икки ракат, шомдан кейин икки ракат, хуфтондан кейин икки ракат, хуфтондан кейин икки ракат, жумадан кейин икки ракат ўқидилар. Аммо шом, хуфтон ва жуманинг суннатларини Набий (с.а.в.) билан бирга уйларида ўқидим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио