Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бомдоднинг икки ракат суннатини маҳбуб экани, унга тарғиб қилингани, уни енгил ўқилиши ва муҳофаза этиш ҳамда уни икки ракатида ўқилиши маҳбуб бўлган (суралар) баёни хусусида

(723) 87. Мўминлар онаси Ҳафсадан (р.а.) ривоят қилинади. Муаззин бомдод азонини айтиб бўлиб, жим бўлгач Расулуллоҳ (с.а.в.) (фарз) намозини адо этишдан олдин енгилгина икки ракат (суннат намози) бошлардилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(..) 88 Ҳафсадан (р.а.) ривоят қилинади. Агар бомдод вақти кирса Расулуллоҳ (с.а.в.) енгилгина икки ракат (суннат) ўқиб олардилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор кеган.

(…) 89. Ҳафсадан (р.а.) ривоят қилинади. Агар бомдод вақти кириб, бироз ёруғлик бўлса Набий (с.а.в.) икки ракат намоз ўқиб олардилар.

(724) 90. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) агар азонни эшитсалар енгилгина икки ракат (суннатни) ўқиб олардилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 91. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Аллоҳнинг Набийси, бомдод намозини азон билан иқомат орасида икки ракат намоз ўқиб олардилар.

(…) 92. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдод намозини икки ракат (суннатини) ўқиб, енгил адо этардилар. Ўшани енгил ўқиганларидан, мен у зотни намозда фотиҳа сурасини ўқидилармикан, деб айтар эдим.

(…) 93. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Агар бомдод вақти кирса Расулуллоҳ (с.а.в.) икки ракат (суннатни) ўқирдилар. (Енгил ўқиганларидан) у зот ўша икки ракатда фотиҳа сурасини ўқидилармикан, деб айтар эдим.

(…) 94. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) бомдод фарзидан олдинги икки ракат (суннатни) муҳофаза қилганчалик бошқа ихтиёр намозларни мухофаза қилмаганлар.

(…) 95. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулулоҳ (са.в.) бомдод фарзидан олдинги икки ракат (суннатни) тез адо этганларидек, бошқа ихтиёрий намозларни тез адо этганларини кўрмадим.
(725) 96. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) бомдоднинг икки ракат (суннати) дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир.

(…) 97. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) бомдод вақти кирганидан кейинги икки ракат (суннат) хусусида гапириб: "Бу икки ракат мен учун дунёдаги барча нарсадан маҳбуброқдир", дедилар.

(726) 98. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдоднинг икки ракат (суннати) нинг биринчи ракатида "Қувлув аманна биллаҳи вама унзила илайна" (Бақара-136) оятини ўқирдилар. Иккинчи ракатида эса "Аманна биллаҳи вашҳад бианна муслимувн" (Оли Имрон-52) оятини ўқирдилар.

(…) 100. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдоднинг икки ракат (суннат) ида "Қувлув аманна биллаҳи вама унзила илайна" (Бақара-136) ҳамда "Таъалав ила калиматин саваин байнана ва байнакум" (Оли Имрон-64) оятларини ўқирдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио