Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Зуҳо (чошгоҳ) намозини ўқиш маҳбуб экани, уни энг ози икки ракат, энг мукаммали саккиз ракат, ўртачаси тўрт ёки олти ракат экани ҳамда уни бардавом ўқишга тарғиб этилгани хусусида

(717) 75. Абдуллоҳ ибн Шақиқдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) зуҳо (чошгоҳ) намозини ўқирдиларми? Деб Оишадан (р.а.) сўрасам, у онамиз: "Йўқ, фақат узоқ йўл бўлиб сафардан қайтиб келганларида ўқирдилар", деб айтдилар.

(…) 76. Абдуллоҳ ибн Шақиқдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Оишага: "Набий (с.а.в.) зуҳо намозини ўқирдиларми?" десам, у зот: "Йўқ фақат сафардан қайтиб келганларида ўқирдилар", дедилар.

(718) 77. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) зуҳо намозини ўқиганларини кўрган бўлсам, албатта мен уни ўқидим. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир амални тарк қилардиларда аммо уни бажаришни яхши кўрардилар. Бундай қилишларига сабаб, одамлар ўша нарсага амал қилиб, уларга фарз бўлиб қолишидан қўрқиш эди.

(719) 78. Муозадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу аёл Оиша (р.а.) дан: "Расулуллоҳ (с.а.в.) зуҳо намозини қанча ўқирдилар?" деб сўраганларида, Оиша (р.а.): Тўрт ракат, хоҳласалар бундан зиёда қилардилар", деб айтдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(..) 79. Муоза ал-Адавийядан (р.а.) ривоят қилинади. Оиша (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) зуҳо намозини тўрт ракат ўқирдилар. Ва Аллоҳ хоҳлаганича зиёда қилардилар", деб айтдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган
(336) 80. Абдураҳмон ибн Абу Лайлодан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши менга хабар беришича, у Набий (с.а.в.) ни зуҳо ўқиганликларини кўрибди. Лекин Умму Ҳонеъ айтишларича, Набий (с.а.в.) Умму Ҳонеъни уйига Макка фатҳи куни кириб саккиз ракат намоз ўқидилар. Мен у каби енгил намозни ҳеч кўрмаганман. Лекин ўша намозни рукуъ ва саждаларини мукаммал тарзда адо этардилар.
Ибн Башшор "Ҳеч", деган сўзни зикр қилмадилар.

(…) 81. Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Навфалдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен одамлар орасида (зуҳо) намози ҳақида хабар берадиган бирор киши топармиканман, деб кўп ҳарис бўлдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) зуҳо намозини ўқидилар, деб айтиб берадиган бирор кишини топмадим. Фақат Умму Ҳонеъ бинти Абу Толиб хабар беришларича, Расулуллоҳ (с.а.в.) фатҳ куни кундузи тўла ёйилгач келдиларда, у зотни бир кийим билан тўсиб турилди. Ғусл қилдилар. Кейин ўринларидан туриб, саккиз ракат ўқидилар. У зотни қиёмлари ёки рукуълари ёки саждалари, буларни қайси бири узунроқ бўлганини билмайман. Буларни ҳар-бири бир-бирига яқин эди. Мен у зотни бундан олдин ҳам бундан кейин ҳам шундай ўқиганларини кўрмадим", дедилар.
Муродий: "Менга хабар берди", деган сўзни зикр қилмадилар.

(…) 82. Умму Ҳонеъ бинти Абу Толибдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу аёл: "Фатҳ куни Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига борсам, у зотни ғусл қилган ҳолда топдим. Қизларига Фотима эса у зотни кийим билан тўсиб турар эди. Мен у зотга салом бердим. У зот: "Бу ким?" дедилар. Умму Ҳонеъ бинти Абу Толибман, дедим. Хуш келибсан Умму Ҳонеъ, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ғусл қилгач ўринларидан турдиларда, бир кийимга ўралиб саккиз ракат намоз ўқидилар. Намозни ўқиб бўлганларидан кейин: "Эй Аллоҳнинг расули! Онамнинг ўғли, яъни иним Али ибн Абу Толиб мен ҳимоямга олган Фалончи ибн Ҳубайра (яъни эрим) ни ўлдирмоқчи экан", десам, у зот: "Эй Умму Ҳонеъ! Сен ҳисоянгга олган кишини биз ҳам ҳимоямизга олдик". Дедилар.
Умму Ҳонеъ: "Ана шу зуҳо пайти эди", дедилар.

(…) 83. Умму Ҳонеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) фатҳ куни Умму Ҳонеъ уйларида бир кийимда саккиз ракат ўқидилар. Кийимларини икки томони бир-биридан ажраб турар эди.

(720) 84. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади набий (с.а.в.) "Сизларни бирингиз тонг оттирганида ҳар-бир бўғини учун садақа қилиши лошзим. Ҳар-бир айтган тасбеҳингиз садақа. Ва ҳар-бир айтган ҳамдингиз садақа. Ва ҳар-бир айтган такбирингиз садақа. Яхшиликка буюришингиз садақа, ёмонликдан қайтарингиз садақадир. Ваҳоланки икки ракат зуҳо намозини ўқишингиз буларни ҳаммасига кифоя қилади. Яъни ўша бўғинларни садақасига шу икки ракат ўрнини босади", дедилар.

(721) 85. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Дўстим (с.а.в.) менга уч нарсани васият қилдилар. Ҳар ойда уч кун рўза тутиш, икки ракат зуҳо намози ўқиш ва ётишидан олдин витр ўқиш.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.

(722) 86. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. Маҳбуб дўстим менга уч нарсани васият қилдилар. Модомики ҳаёт эканман уни ҳеч тарк этмайман.
1) Ҳар ойда уч кун рўза тутиш. 2) Зуҳо намозини ўқиш. Тоинки витр ўқимагунча ухламаслик.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио