Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Икки ракат таҳийятул масжид намозини ўқишнинг маҳбублиги ва у икки ракатни ўқишдан олдин ўтириб олишнинг кароҳияти ҳамда уни барча вақтларда ўқиш машруълиги хусусида

(714) 69. Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз масжидга кирса ўтиришидан олдин икки ракат (нафл) намози ўқисин", дедилар.

(…) 70. Расулуллоҳ (с.а.в.) дўстлари Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Мен масжидга кирсам Расулуллоҳ (с.а.в.) одамлар орасида ўтирган эканлар. Мен ҳам ўтирдим. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ўтиришдан олдин икки ракат ўқишингдан сени нима ман қилди", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули, сизни ва одамларни ўтирганлари кўрдим. (Шунинг учун мен ҳам ўтириб олдим)", дедим. Шунда у зот: "Агар сизлардан бирингиз масжидга кирса то ракат (нафл) ўқигунча ўтирмасин", дедилар.

(715) 71. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) мендан бир туя сотиб олдилар. Мадинага келганларида масжидга келиб икки ракат намоз ўқишимга буюрдилар.

(…) 73. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ғазотга чиқдим. Туям секинлашиб, чарчаб қолди. Расулуллоҳ (с.а.в.) келиб бўлган эканлар мен эса эрта тонгда етиб келдим. У зот: "Ҳозир келдингми?" дедилар. Мен: "Ҳа", дедим. У зот: "Туянгни қўйгинда, кириб икки ракат намоз ўқигин", дедилар. Мен кириб намоз ўқидим-да, кейин қайтиб чиқдим.

(716) 74. Каъб ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) сафардан келадиган бўлсалар кундузи чоштгоҳ пайтида келиб, (ишни) масжидда икки ракат намоз ўқишдан бошлардилар. Кейин ўтирардилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио