Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Сафарда икки намоз орасини жамласа жоиз экани хусусида

(703) 42. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) агар (сафарда) юришни тезлатмоқчи бўлсалар шом билан хуфтонни жам қилиб ўқирдилар.

(…) 43. Нофеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Умар (р.а.) агар юришда ҳаракатни кучайтирмоқчи бўлсалар шом билан хуфтонни орасини жамлардилар.

(…) 44. Солим оталаридан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни агар юришда ҳаракатни кучайтирмоқчи бўлсалар шом билан хуфтон орасини жамлаганларини кўрдим.

(…) 45. Солим ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Отаалари: "Расулуллоҳ (с.а.в.) агар сафарда юришни тезлатсалар шом намозини кечиктириб, хуфтон билан уни орасини жамлардилар.

(704) 46. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) агар Қуёш (заволга) мойил бўлишидан олдин юришни бошласалар пешин намозини аср вақтигача кечиктирардилар. Кейин тушиб, иккови орасини жамлардилар. Бордию йўлга юришларидан олдин Қуёш заволга мойил бўлса пешинни ўқиб, кейин уловларига минар эдилар.

(…) 47. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) агар сафарда бўлиб, икки намоз орасини жамлашни хоҳласалар пешинни то аср вақтини аввали киргунча кечиктирардилар. Кейин иккови орасини жамлардилар.

(…) 48. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) агар сафарда шошишни хоҳласалар пешинни то асрни аввалги вақтигача кечиктириб, иккови орасини жамлардилар. Шомни эса хуфтон билан орасини жамлаш учун шафақ (қизиллик) йўқ бўлгунча кечиктирардилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио