Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Сафарда нафл намозларини улов қайси томонга қараб юраётган бўлса устида ўқишнинг жоизлиги ҳақида

(700) 31. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) нафл намозини туялари қайси томонга қараб юрса ҳам ўқийверардилар.

(…) 32. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) уловлари қайси томонга қараб юрса ҳам устида намоз ўқийверардилар.

(…) 33. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккадан Мадинага келатуриб уловлари қайси томонга кетаётган бўлсада устида намоз ўқирдилар.
У ерда қуйидаги: "Қай тарафга юз бурсангизлар, ўша жой Аллоҳнинг тарафидир" оят нозил бўлди. (Бақара-115).

(…) 34. Абдулмалик ушбу санаб билан ривоят қилиб, давомида Ибн Умар: "Қай тарафга юз бурсангизлар, ўша жой Аллоҳнинг тарафидир" оятини тиловат қилиб; бунда нозил бўлган", дер эдилар.

(…) 35. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) эшак устида Хайбарга юзланган ҳолда намоз ўқиганларини кўрдим", дедилар.

(…) 36. Саид ибн Ясардан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Ибн Умар (р.а.) билан Макка йўлида юрар эдим. Қачонки субҳ намози (ўтиб кетишидан) қўрқиб, тушдимда витр ўқидим. Сўнгра у зотни топдим. Ибн Умар менга: "Қаерда эдинг?" дедилар. Мен: "Бомдод (ўтиб кетишидан) қўрқиб, тушдимда витр ўқидим", дедим.
Абдуллоҳ (р.а.): "Сиз учун Расулуллоҳ (с.а.в.) да намуна бор эмасми?" деганларида, мен: "Ҳа, Аллоҳ номига қасам", дедим. Шунда у зот: "Албатта Расулуллоҳ улов устида витр ўқирдилар.
(Бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда витр намози хуфтондан кейин ўқилади. Тарж…).

(…) 37. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расууллоҳ (с.а.в.) уловлари қайси томонга юрса намоз ўқирдилар.
Абдуллоҳ ибн Динор: "Ибн Умар ана шундай қилардилар.

(…) 38. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) уловлари устида витр ўқирдилар.

(…) 39. Солим ибн Абдуллоҳни оталаридан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) уловлари қайси томонга қараб кетишидан қатъий назар унинг устида нафл ва витр ўқирдилар. Лекин устида фарз намози ўқимасдилар.

(701) 40. Абдуллоҳ ибн Омир ибн Рабийъанинг оталаридан (р.а.) ривоят қилинади. У зот Расулуллоҳ (с.а.в.) ни кечаси, сафарда, уловлари қайси томонга юриб борса ҳам устида ҳам намоз ўқиганларини кўрганларини хабарини бердилар.

(702) 41. Анас ибн Сирийндан (р.а.) ривоят қилинади. Анас ибн Молик Шом шаҳридан келганларида "Айнут-тамри" номли жойда учратиб қолдик. У зотни, нариги томонга юзларини қаратиб, намоз ўқиганларини кўрдим. Ҳаммом қиблани чап томонидан ишора қилиб: "Сизни қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиётганингизни кўрмоқдаман", деганларида, у зот: "Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) ни бажарганларини кўрмаганимда мен ҳам бажармас эдим", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио