Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Муқимликда икки намоз орасини жамлаш

(705) 49. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) пешин билан асрни ҳамда шом билан хуфтонни хавф бўлмаганида ҳам сафар бўлмаганида жам қилиб ўқидилар.

(…) 50. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) пешин билан асрни, Мадинада, хавф бўлмаганида ҳам сафарга чиқмаганларида ҳам жамлаб ўқидилар.
Абу Зубайр айтадилар. Саиддан нима учун Ибн Аббос бундай қилдилар, десам, у зот: "Мен ҳам Ибн Аббосдан худди сен сўраган нарсани сўраганимда, Ибн Аббос: "Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар бир намозни (аслий вақтида) бир ўзини ўқиш билан машаққат туғдирмасликни хоҳладилар", деб айтдилар.

(…) 51. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Табук ғазотидаги қилган сафарларида намоз орасини жамладилар. У зот пешин билан аср орасини ҳамда шом билан хуфтон орасини жамладилар.
Саид айтадилар. Ибн Аббосга: "Бунга нима нарса ундади экан", деб айтсам, у зот: "Умматларига машаққат туғдирмаслик хоҳлашлари", деб айтдилар.

(706) 52. Муоздан (р.а.) ривоят қилинади. Бизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга Табук ғазотига чиқдик. У зот пешин билан асрни ҳамда шом билан хуфтонни орасини жамлардилар.

(…) 53. Муоз ибн Жабалдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Табук ғазотида пешин билан аср орасини ҳамда шом билан хуфтон орасини жамладилар. Мен: "Бундай қилишга нима нарса ундаган экан", десам, у зот: "Умматларига машаққат туғдирмаслик", деб айтдилар.

(705) 54. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) пешин билан асрни ҳам шом билан хуфтонни, Мадинада, хавф бўлмаганида ҳам ёмғир ёғмаганида ҳам жам қилиб ўқидилар.
Вакеъ Ибн Аббосга: "Нима учун бундай қилдилар", деганларида, у зот: "Умматларига машаққат туғдирмасликлари учун", дедилар.

(…) 55. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) билан бирга саккизта жам ва яна еттита жам намозларини ўқидим. Ва: "Эй Абу Шаъба: "Билишимча, пешинни кечиктириб, асрни тезлаганлар ва яна шомни кечиктириб, хуфтонни тезлатган бўлсалар керак", десам, у зот: "Мен ҳам шундай деб ўйлайман", дедилар.

(…) 56. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинада етти ва саккиз марта яъни, пешин ва асрни (етти марта), шом ва хуфтонни (саккиз марта жамлаб) ўқидилар.

(…) 57. Абдуллоҳ ибн Шақиқдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир куни Ибн Аббос (р.а.) асрдан кейин бизлар учун хутба ўқидилар. Ҳатто Қуёш ботиб, юлдузлар кўрина бошлади. Одамлар: "Намоз, намоз", дейишди. Бани Тамимлик бир киши овозини бўшаштирмай, қайта-қайта "намоз, намоз", деди. Ибн Аббос (р.а.) "Онасиз (етим) қолгур, сен менга суннатни ўргатмоқдамисан. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни пешин билан аср орасини ҳамда шом билан хуфтон орасини жамлаганларини кўрдим, дедилар.
Абдуллоҳ ибн Шақиқ айтадилар. Қалбимдан бир нарса ўтди. Абу Ҳурайра (р.а.) ҳузурларига бориб у ҳақда сўраган эдим, уни сўзини тасдиқладилар.

(…) 58. Абдуллоҳ ибн Шақиқ ал-Уқалийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Ибн Аббосга: "Намоз", деган эди, у зот жим турдилар. Кейин яна "намоз", деган эди, жим туриб: "Онасиз қолгур, бизга намоз ўргатмоқдамисан, Бизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида икки намоз орасини жамлар эдик, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио