Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ёмғирда улов устида намоз ўқиш хусусида

(697) 22. Нофеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Умар (р.а.) совуқ ва шамолли тунда азон айтдиларда: "Огоҳ бўлинглар, уловларда намоз ўқинглар", деб сўнгра яна: "Расулуллоҳ (с.а.в.) агар тун совуқ, ёмғирли бўлса муаззинга буюрардилар, у: "Уловларда намоз ўқийверинглар", дер эди", деб айтдилар.

(…) 23. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. У зот совуқ, шамол ва ёмғирли кечада нидо қилиб, уни охирида: "Огоҳ бўлинглар, уловларингизда намоз ўқийверинглар, уловларингизда намоз ўқийверинглар", деб сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) агар тун совуқ бўлса ёки сафар ёмғирли бўлса: "Огоҳ бўлинглар, уловларингизда намоз ўқийверинглар", дер эдилар.

(…) 24. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Зажнон номли ерда намозга чақириб, юқоридаги ҳадисдек давом эттириб, лекин иккинчи: "Огоҳ бўлинг, уловларингизда намоз ўқинглар" ни қайта айтмадилар.
(698) 25. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга сафарга чиқдик. Бас сафарда ёмғир ёғди. У зот: "Сизлардан ким уловида намоз ўқишни хоҳласа ўқийверсин", дедилар.

(699) 26. Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот ёмғирли кунда муаззинларига: "Агар (азонда) ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ, ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ, деб айтганингдан кейин "Ҳайя ъалас солаҳ", деб айтма. Балки (унинг ўрнига) "Саллув фий буютикум", яъни уйларингизда намоз ўқийверинглар", деб айтгин", дедилар.
Одамлар гўёки бу нарсани инкор қилишди. Шунда Ибн Аббос (р.а.): Сизлар бу нарсадан ажабаняпсизларми? Бу нарсани мендан яхшироқ киши бажарганлар. Албатта жума қатъий нарсадир. Мен сизларни лой ва сирғанчиқ ерда юриб чиқмоғингизни кариҳ кўрдим", дедилар.

(…) 27. Абдуллоҳ ибн Ҳорисдан (р.а.) ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) бизга лойлик кунда хутба ўқиб, юқоридаги ҳадисдагидек сўзларни айтдилар аммо жума сўзини зикр қилмадилар. Кейин у зот: "Бу ишни мендан кўра яхшироқ зот Набий (с.а.в.) ҳам бажарганлар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 28. Абдуллоҳ ибн Ҳорисдан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Аббосни муаззинлари жума куни ва ёмғирли кун азон айтди. Кейин юқоридаги ҳадисдек зикр қилиб, унинг давомида: "Одамлар лой ва йиқилиб тушадиган ерда юришларини кариҳ кўрдим", дедилар.

(…) 29. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 30. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио