Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Минода намозни қаср қилиш хусусида

(694) 16. Солим ибн Абдуллоҳ оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мино ва бошқа жойларда мусофир намози ҳолатида икки ракат қилиб ўқидилар. Абу Бакр ва Умар (р.а.) лар халифалик даврларида икки ракат ўқишди. Усмон (р.а.) ҳам халифаликларини аввалги даврида икки ракат ўқиб, кейин тўрт ракат қилиб мукаммал қилдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат Минодан кейинги "ва бошқа жойларда", сўзлари йўқ.

(…) 17. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Минода икки ракат ўқидилар. У зотдан кейин Абу Бакр (р.а.) ҳам икки ракат ўқидилар. Абу Бакрдан кейин Умар (р.а.) ҳам икки ракат ўқидилар. Усмон (р.а.) халифаликларини аввалги даврида икки ракат ўқиб, ундан кейин тўрт ракат ўқидилар.
Ибн Умар (р.а.) агар имом билан ўқисалар тўрт ракат ўқирдилар. Агар ўзлари ўқисалар икки ракат ўқирдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 18. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) Минода мусофир намози қилиб икки ракат ўқирдилар. Абу Бакр, Умар ва Усмон (р.а.) саккиз (ёки олти) йил ана шундай икки ракат ўқишди.ҳафс айтадилар. Ибн Умар (р.а.) Минода икки ракат ўқиб кейин тўшакларига келдилар. Мен: "Эй амаки! Бу икки ракатдан кейин яна икки ракат ўқисангиз", десам, у зот: "Агар ана шундай қилсам (намозни муқимлардек) мукаммал ўқиб қўйгандек бўламанку", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Мино" сўзи ўрнига, "Сафарда ўқидилар", бўлиб келган.

(695) 19. Абдураҳмон ибн Язиддан (р.а.) ривоят қилинади. Усмон (р.а.) бизга Минода тўрт ракат намоз ўқиб бердилар. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Масъудга айтилганида, у зот: "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъувн", деб сўнгра яна: "Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга минода икки ракат ўқидим. Абу Бакр Сиддиқ билан ҳам Минода икки ракат ўқидим. Умар ибн Хаттоб билан ҳам Минода икки ракат ўқидим. Қани эди тўрт ракатлидан кўра икки ракатли қабул бўлувчи намоз менинг насибам бўлса", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(696) 20. Ҳориса ибн Ваҳб ал-Хузоъийдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Минода Расулуллоҳ (с.а.в.) ортларида намоз ўқидим. Одамлар олдингидан кўпроқ (омонликда) эдилар. Уз зот видолашув ҳажи куни икки ракат ўқидилар.
Муслим айтадилар. Ҳориса ибн Ваҳб ал-Хузоъий Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобнинг она бир инилари эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио