Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мусофирлар намози ва уларнинг қаср ўқилиши хусусида

(685) 1. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. (Аввало) намоз икки ракат, икки ракат этиб ҳазарда (яъни мусофир бўлмай муқим бўлинганда) ҳам сафарда ҳам фарз қилинди. (Кейин) сафар намози шундоғича қолдию, аммо ҳазардаги намоз зиёда қилинди.

(…) 2. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Аллоҳ таоло намозни фарз қилганида икки ракатдан этиб фарз қилган. Кейин ҳазардаги намозни тўлдириб, сафардаги намозни аввалги фарзлигича қолдирган.

(…) 3. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Намоз аввалги фарз этилганида икки ракат ҳолида фарз қилингандир. Кейинчалик сафар намози шундайлигича қолиб, ҳазардаги намоз тўлдирилгандир.
Зуҳрий айтадилар. Оишага нима бўлдики, сафарда ҳам намозини тўлиқ ўқимоқда? Деб Урвага айтсам, Урва (р.а.): "Оиша (р.а.) ҳам худди Усмондек (р.а.) таъвил қилиб шундай ўқимоқда", дедилар.

(686) 4. Яъло ибн Умайядан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Умар ибн Хаттобга: "Эй мўминлар), сафар қилиб бошқа ерларга борганингизда агар кофирлар фитнасидан қўрқсангизлар, намозингизни қаср (қисқа) қилиб ўқишларингизнинг гуноҳи йўқдир" (Нисо-101) оятит хусусида гапириб, энди одамлар омондадирларку? Десам, Умар (р.а.): "Худди сен ажабланган нарсадан мен ҳам ажабланиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) дан бу ҳақда сўраганимда, у зот: "Бу нарса Аллоҳнинг сизларга ато қилган садақасидир. Уни садақасини қабул этинглар", деб айтганлар", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(687) 5. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Аллоҳ набийларингиз тилида намозни ҳазар (яъни мусофир бўлмай муқим бўлинганда) тўрт ракат, сафарда икки ракат ва хавф пайтида бир ракат фарз қилгандир", дедилар.
(…) 6. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Албатта Аллоҳ таоло набийларингизни тилида намозни мусофир учун икки ракат, муқим учун бир ракат этиб фарз қилди", дедилар.

(688) 7. Мусо ибн Салама ал-Ҳузамийдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Ибн Аббосдан: "Агар Маккада имом билан ўқимай (якка ўзим) ўқисам нима қилай?" деб сўрасам, у зот: Абулқосим суннатларига мувофиқ икки ракат ўқигин", деб айтдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(689) 8. Ийсо ибн Ҳафс ибн Осим ибн Умар ибн Хаттоб оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Мен Макка йўлида Ибн Умарга ҳамроҳ бўлдим. У зот бизга пешинни икки ракат қилиб ўқиб бердилар. Кейин у зот юзлангандилар биз ҳам у зот билан бирга юзландик. Ҳатто уловлари келди. Унга ўтирдилар, биз ҳам у зот билан бирга ўтирдик. Кейин намоз ўқиётганлар томонга назарлари тушиб, одамларни тик турганларини кўрдилар, ва: "Ана булар нима қилмоқдалар?" дедилар. Мен: "Нафл ўқишмоқда", дедим. Шунда у зот: "Агар нафл ўқиш бўлганида мен намозимни охиригача ўқиган бўлар эдим эй жияним. Чунки мен Расулуллоҳ (с.а.в.) га сафарда ҳамроҳ бўлдим, у зот икки ракатдан оширмадилар. Ҳатто шу ҳолда Аллоҳ у зотни қабз қилди яъни вафот этдилар. Кейин Абу Бакрга ҳамроҳ бўлдим, у зот ҳам икки ракатдан оширмадилар. Ҳатто шу ҳолда Аллоҳ у зотни қабз қилди. Кейин Умар (р.а.) га ҳамроҳ бўлдим, у зот ҳам икки ракатдан оширмадилар. Ҳатто шу ҳолда Аллоҳ у зотни қабз қилди. Кейин Усмонга ҳамроҳ бўлдим, у зот ҳам икки ракатдан оширмадилар. Ҳатто шу ҳолда Аллоҳ у зотни қабз қилди", дедиларда қуйидаги оятни далил қилдилар.
"Албатта сизлар учун – Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир", (Аҳзоб-21).

(…) 9. Ҳафс ибн Осимдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен қаттиқ касал бўлдим. Ибн Умар мени зиёрат қилгани келдилар. Мен у зотдан сафардаги нафл ҳақида сўрадим. У зот: "Расулуллоҳ (с.а.в.) га сафарда ҳамроҳ бўлдим. Аммо нафл ўқиганларини кўрмадим. Агар мен ўқиганимда ўша нафлларни охиригача мукаммал қилиб ўқир эдим. Аллоҳ таоло: "Албатта сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир", дедилар. (Аҳзоб-21).

(690) 10. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) пешин намозини Мадинада тўрт ракат ўқидилар. Асрни эса Зулҳулайфада икки ракат ўқидилар.

(…) 11. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга пешинни Мадинада тўрт ракат ўқидим. Зулҳулайфада эса у зот билан бирга асрни икки ракат ўқидим.

(691) 12. Яҳё ибн Язиб ал-Ҳунаийдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Анас ибн Моликдан намозни қаср қилиш хусусида сўрадим. Шунда у зот: "Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) уч миллик масофага ёки уч фарсахлик масофага сафар қилиб чиқсалар икки ракат қилиб ўқирдилар. (Мил ва фарсахлиги хусусида ровийлардан бири Шўъба шак қилдилар).

(692) 13. Жубайр ибн Нуфайрдан (р.а.) ривоят қилинади. Шураҳбир ибн ас-Симти билан бирга ўн етти ёки ўн саккиз миллик масофа бошидаги қишлоқга борганимизда икки ракат ўқидилар. Мен у кишига: "(Нимага бундай қилдингиз?) десам, у зот: "Расулулоҳ (с.а.в.) мана шундай қилганларини кўрганим учун шундай қилдим, деганлар", деб айтдилар.

(…) 14. Ибн ас-Симтдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу ерда Шураҳбил зикр этилмаган. Бу киши Ҳимсга қарашли Дувмийн номли ерга келдилар. У ер ўн саккиз мил бошида эди.

(693) 15. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга Мадинадан Маккага чиқдик. У зот икки ракат, икки ракат ўқиб то у ердан қайтиб келдилар. Мен: "Маккада қанча турдилар?" десам, у зот: "Ўн", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис уч марта такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио