Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

55-Боб

(680) 309. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) хайбар ғазотидан қайтаётиб, кечаси йўл юрдилар. Ҳатто у зотни мудроқ тутдида, ўша ерда тунаб қолдилар. У зот Билолга: "Кечани биз учун кузатиб чиқ, яъни бомдодга ўзинг ухламасдан бизни уйғот, дедилар. Билол қодир бўлганларича (нафл) намози ўқидилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ва у зотнинг саҳобалари ухлаб қолишди. Бомдод яқинлашгач Билол (р.а.) уловларига суяндиларда, бомдодни кутиб, суянган ҳолларича кўзларига (уйқу) ғолиб келди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам, Билол ҳам ва саҳобаларидан бирор киши ҳам уйғонмади. Ҳатто уларни юзларига қуёш (нурини) урди расулуллоҳ (с.а.в.) биринчи бўлиб уйғондилар ва қўрқиб кетдиларда: "Билол қани", дедилар. Билол (р.а.): "Ота-онам сизга фидо бўлсин эй Аллоҳнинг расули! Сизни нафсингизни ушлаган нарса мени ҳам ушлаб олди", дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Уловларни силжитинглар", деганларида, улар уловларини бироз силжитишди. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) таҳорат олдилар. Билолга буюргандилар у такбир айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга субҳ намозини ўқиб бердилар. Намозни ўқиб бўлгач: "Ким намозни унутса эсига тушганида ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: "Намозни Менинг зикрим учун адо этинглар", деган", деб айтдилар.
Ибн Шиҳоб: "Лизикрий" ўрнига "Лиззикро", деб ўқирдилар.

(…) 310. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Аллоҳнинг набийси билан ётиб ухладикда то қуёш чиқгунича уйғонмадик. Шунда набий (с.а.в.): "Ҳар-бир киши ўз улови бошидан ушласин. Бу шундай бир манзилки, шайтон ўрнашиб олгандир", дедилар. У зот айтганларини қилдик. Кейин у зот сув чақириб таҳорат олдилар. Кейин икки саждалик намоз ўқидилар.
Яъқуб айтишларича, сўнгра у зот икки саждалик намоз ўқидилар. Сўнгра иқомат айтилган эди бомдод намозини ўқидилар.

(681) 311. Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга хутба ўқиб: "Сизлар оқшом ва тунда юриб, иншааллоҳ эртага сувга борасизлар", дедилар. Одамлар юриб бориб, бирорталари бир-бирларига ўгирилиб қарашмади.
Абу Қатода айтадилар. Бир пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) юриб кетаётсалар кеч кириб қолди. Мен эса у зотни ёнларида эдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) эснадиларда уловларидан мойил бўла бошладилар. Мен бориб, уйғотмаган ҳолда тираб қўйдим. Ҳатто у зот уловларида мўътадил бўлдилар. Сўнгра яна юрдилар хатто кеча тугаб, у зот яна уловларидан мойил бўлдилар. Мен уйғотмаган ҳолда тираб қўйдим. Ҳатто у зот мўътадил бўлдилар. Сўнгра юриб бордилар ҳатто саҳарни охири бўлганида шундай бир мойил бўлдиларки, аввалги икки мойил бўлгандан ҳам кўпроқ мойил бўлдилар. Ҳатто чўчиб кетишларига оз қолди. Мен эса у зотни тираб қўйгандим бошларини кўтардиларда,: "Бу ким?" дедилар, мен: "Абу Қатодаман", дедим. Бундай мени ёнимда юриишинг қачондан бўлган эди? Дедилар. Мен: "Тундан бери мана шундай юриб келмоқдаман", дедим. У зот: "Набийсини муҳофаза қилганингдек Аллоҳ сени сақласин", деб, биз одамлардан махфийликда қолдикми? Ўзи бирор кишини кўрмоқсанми? Дегандилар, мен: "Бу отлиқку", деб, сўнгра яна "Бу бошқа отлиқку", дедим. Ҳатто биз тўпланиб етти отлиқ бўлдик. Расулуллоҳ (с.а.в.) йўлдан мойил бўлиб, бошларини қўйдилар. Сўнгра у зот: "Бизни намозимизни сақлаб беринглар яъни намоз ўтиб кетиб қолмасин", дедилар. Биринчи бўлиб Расулуллоҳ (с.а.в.) уйғондилар. Қуёш эса зотни орқаларига тегиб турар эди. Биз қўрқиб ўрнимиздан турдик. У зот: "Уловларингизга мининглар", дегандилар, биз уловларимизга миниб, йўл юрдик ҳатто қуёш кўтарилиб, тушди. Кейин у зот таҳорат идишини келтиришни буюрдилар. Менда бироз сув бор эди. Ундаги сувдан таҳорат олдилар. Лекин таҳоратлари бошқачароқ эди. Яъни оз сув ишлатиб таҳорат қилдилар. Идишда озгина сув қолди. Сўнгра Абу Қатода: "Бу сув идишингни сақлаб тур унда бирор хабар бўлиб қолади", дедилар. Кейин Билол намозга азон айтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) икки ракат намоз ўқидилар. Сўнгра бомдод (намозини фарзи) ни ўқиб, ҳар куни бажарганлари каби нарсани бажардилар. Ва у зот ҳам уловларига миндилар, биз ҳам у зот билан бирга уловимизга миндик. Баъзимиз баъзимизга пичирлаб, намозимиздаги камчилигимизнинг каффороти нима бўлади, дер эди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлар мен учун эргашишингиз лозимку", дедилар. Сўнгра: "Ухлаб қолишда камчилик йўқ. Ҳақиқий камчилик то кейинги намоз вақти бўлгунча кечиктириб ўқимасликдир. Ким мана шундай қилиб қўйса огоҳ бўлганида ўқисин. Эртаси бўлганида ўз вақтида ўқисин", деб яна у зот: "Одамлар нима қилаётганларига қарамайсизларми? Агар улар тонг оттирсаларда набийларини топа олмасалар нима бўларкин, дедилар. Абу Бакр ва Умарлар: "Расулуллоҳ (с.а.в.) сизлардан кейиндалар ҳеч қачон сизларни ортда қолдириб кетмайлар", дейишди. Одамлар эса: "Расулуллоҳ (с.а.в.) олдингиздалар, агар Абу Бакр ва Умарларга итоат қилишса ҳидоят топишади", дейишар эди.
Абу Қатода айтадилар. Одамлар олдига етиб келганимизда кун чўзилиб, ҳар бир нарса қизиб кетган эди. Одамлар: "Эй Аллоҳнинг расули" Бизлар чанқаб, ҳалок бўлдик", дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизларга ҳалок бўлиш йўқ", дедилар. Ва мен учун сув идиш олиб келишни айтилган эди у келтирилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ундан қуйиб берардилар Абу Қатода эса суғорардилар. Одамлар идишдаги сувни кўргач ўзларини у томон ташлашар эди. Буни кўргач Расулуллоҳ (с.а.в.): "Халойиқга яхши муомилада бўлинглар, барчангиз сувдан бахраманд бўласиз", дедилар. Одамлар Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганларидек тартиб билан туришди. Расулуллоҳ (с.а.в.) қуйиб турардилар мен эса уларни сув билан сийлардим, охири бориб сув ичмаган мен ва Расулуллоҳ (с.а.в.) гина қолдик холос. Сўнгра у зот сувдан қуйиб: "Ич", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! То сиз ичмагунингизча мен ичмайман", дегандим, у зот: "Қавмни сув билан сийлаган киши ўзи охири ичади", дедилар. Кейин у сувдан мен ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам ичдик. Одамлар ҳам барчалари ичиб, чанқоғлари бартараф бўлди.
Абдуллоҳ ибн Рабоҳ айтадилар. Мен ушбу ҳадисни жомеъ масжидида (одамларга) гапириб берар эдим. Шунда Имрон ибн Ҳусайн: "Эй йигит! Нима деяётганингга қарагин. Ўша кечада ҳозир бўлган отлиқларни бири мен эдим", дедилар. Ундай бўлса ҳадисни энг билимдони экансизда, десам, у зот: "Сендан кўрами?" дедилар. Мен: "Ансорий ичида билимдони", дедим. Шунда у зот: "Гапиравер, сизлар ҳадисларни билимдонисизлар", дегандилар, мен қавмга гапиришда давом этдим.
Имрон: "Мен ҳақиқатда ўша кечада гувоҳ бўлганман. Ҳис қилишимча, бирор киши мен ёд олгандек ёд олмаган", дедилар.

(682) 312. Имрон ибн Ҳусойндан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Аллоҳнинг набийси билан юриб кечани бирга ўтказдик. Ҳаттоки субҳи юзи кўрингач, дам олиш учун тўхтадик. Шунда кўзимизга уйқу келиб, ҳатто Қуёш чиқиб қолди. Биздан биринчи уйғонган киши Абу Бакр бўлдилар. Биз Аллоҳнинг набийсини то ўзлари уйғонмагунларича уйғотмас эдик. Қачонки бошларини кўтаргандилар, Қуёш чиққанини кўрдиларда, бу ердан кўчинглар, дедилар. У зот биз билан юрдилар, қачонки Қуёш тўла оқаргач, тушдиларда биз билан эрталабки намозни ўқидилар. Қавмдан бир киши ажраб олиб биз билан намоз ўқимади. Қачонки намоз ўқиб бўлингач Расулуллоҳ (с.а.в.) унга: "Эй фалончи, биз билан бирга намоз ўқишдан сени нима ман қилди?" дегандилар, у "Эй Аллоҳнинг набийси менга жанобат етганди", деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) буюргандилар у тупроқ билан таяммум қилдида намозини ўқиди. Кейин у зот олдинда кетаётган отлиқлардан сув олиб келишим учун мени тезлатдилар. Биз жуда қаттиқ чанқаган эдик. Биз бир пайт кетаётган эдик бир аёл сув идишидан оёғини осилтириб кетар эди. Биз унга сув қаерда? Десак, у: "қочинглар, узоқда туринглар, сизларга сув йўқ", деди. Биз унга: "Аҳлинг билан сув оралиги қанча масофа?" десак, у: "бир кеча ва кундуз", деди. Биз унга: "Расулуллоҳ (с.а.в.) олдларига борчи", десак, у: "Расулуллоҳ ким у?" деди. Биз унга ҳеч нарса қила олмадик. Охири у хотинни олиб бориб, Расулуллоҳ (с.а.в.)га рўпара қилдик. Ундан сўраган эдилар, у худди бизга жавоб бергандек жавоб қилди. Ва яна у хотин ўз қарамоғида ёш етимлари борлигини ҳам айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) буюргандилар сув юкланган туя энгаштирилди. У сув идишни юқорисидаги икки оғзидан сув шимириб яна уни қайтариб юбордилар. Кейин биз қирқ чанқоқ киши ундан ичиб, чанқоқликни кетказдик. Ҳамда ўзимиздаги идишларни ҳам тўлдирдик. Ҳалиги жунуб бўлган кишини ғусл қилдирдик. Лекин биз туяни суғормаган эдик. У очиқ идишдаги сув кўпайиб, ёрилиб кетай деган эди. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.): (Ҳалиги хотинни етим болаларига ғамхўрлик қилиш мақсадида) "Ўзингиздаги нарсаларни олиб келинглар", дедилар. Биз хурмо ва бўлак нарсаларни тўпладик. У зот у нарсаларни бир тугунга солиб бердиларда у хотинга: "Бориб аҳлингга едиргин. Биз сувингдан ҳеч нарсани камайтирмадик", дедилар. Қачонки у хотин аҳли ҳузурига келгач: "Мен башариятнинг энг сеҳрлисига йўлиқдим. Улар ўзлари гумон қилишларича набий эмиш. У ана бундай ва мана бундай ишларни қиларган", деб (кўрган нарсаларини айтиб берди). Аллоҳ ушбу бадавий қавмни ана шу аёл сабабли ҳидоятга чорлади. У аёл ҳам қавм ҳам мусулмон бўлишди.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(683) 313. Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в) агар сафарга чиқсалар, кечаси бирор тўхтаб, ўнг томонларига ёнбошлардилар. Агар субҳ яқинлашиб қолганида тўхтасаларбилакларини тиклардилар-да, бошларини кафтларига қўярдилар.

(684) 314. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким намозини унутиб қўйса эслаган пайтида ўқисин. Унинг каффороти фақат уни ўзини ўқиш", дедилар.
Қатода айтдилар. Аллоҳ тоҳа сурасининг 14-оятида " Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!", деб айтган.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат: " Унинг каффороти фақат уни ўзини ўқиш", дейилган сўз зикр этилмаган.

(...) 315. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Набийюллоҳ (с.а.в.): "Ким намозини унутиб қўйса ёки ухлаб қолса унинг каффороти эслаганида ўқиб олишидир", дедилар.

(...) 316. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз намоз ўқимасдан ётиб ухлаб қолса ёки ғафлатда қолса, эсига тушиши билан ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ " Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!", деб айтган. (Тоҳа сураси, 14-оят).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио