Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Агар мусулмонларга мусибат етса барча намозда қунут ўқишнинг муҳбублиги

(675) 294. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдод намозидаги қироатдан бўшагач такбир айтиб (кейин) бошларини кўтаргач: "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббана ва лакал ҳамд", деб, тик турган ҳолларида: "Аллоҳим Валид ибн Валид, Салама ибн Ҳишом, Айёш ибн Абу Робийъа ва мўминларнинг заифларига нажот бергин. Аллоҳим Музар қабиласига азобингни қаттиқлаштириб, худди Юсуф алайҳиссалом даврларидаги қаҳатчилик каби уларга ҳам қаҳатчиликни туширгин. Ҳамда Лиҳён, Риъл, Заквон ва Усайяларни лаънатлагин. Уларни Аллоҳ ва расулига осий бўлдилар", деб айтардилар. Кейин бизга етиб келишича, у зот қуйидаги оят нозил бўлганида уни ўқишни тарк қилдилар.
"Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ичида) ҳеч бир нарса (яъни, инон ихтиёр) йўқдир. (Аллоҳнинг Ўзи) ё уларнинг тавбаларини қабул қилар ёки золимликлари сабабли азоблар" (Оли Имрон-128).
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган фақат "Юсуф алайҳиссалом даврларидаги қаҳатчилик каби уларга ҳам қаҳатчиликни туширгин", сўзидан кейинги сўзлар келтирилмаган.

(…) 295. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) бир он намознинг биринчи ракатидан кейин қунут ўқидилар. "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана ва лакал ҳамд" ни айтиб, тик турган ҳолда: "Аллоҳим ибн Абу Робийъа ва мўминлардан заиф бўлганларига нажот бергин. Аллоҳим, Музор қабиласига азобингни қаттиқлаштириб, худди Юсуф алайҳиссалом давларидаги қаҳатчилик каби қаҳатчилик бергин", дедилар.
Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) дуоибад қилишни тарк қилганларини кўрдимда, у зот дуоибад қилишни тарк қилдилар-а, десам, улар ўзлари келишдику, деб менга айтилди.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(676) 296. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Аллоҳ номига қасам, мен сизларга Расулуллоҳ (с.а.в.) намозларига энг яқинини (кўрсатиб) бераман", деб пешин, охирги хуфтон ва бомдод намозларида мўминларга дуо қилиб, кофирларни лаънатладилар.

(677) 297. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) "Биъру маъуна" номли жойда вафот этган ўттиз киши хусусида эрталаб дуо қилдилар. Унда Риъл, Заковон, Лиҳён ва Усайялар Аллоҳ ва Расулига осий бўлишгани учун дуоибад қилдилар.
Анас (р.а.): "Аллоҳ таоло "Биъру маъуна" да вафот этганлар хусусида Қуръонда оят нозил қилди. Биз у оятни ўқиб юрдик. Улар Роббимизга йўлиқиб, улар биздан, биз эса улардан рози бўлганимиз қавмимизга етказилганидан кейин насх қилинди", дедилар.

(…) 298. Муҳаммаддан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Анасга (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) субҳ намозида қунут ўқиганларми?" десам, у: "Ҳа", рукуъдан кейин бироз ўқиганлар", деб айтдилар.

(…) 299. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ой бомдод намозида рукуъдан кейин қунут ўқидилар. Унда Риъл ва Заквонларни дуоибад қилдилар. Ва Ъсаййа қабиласи Аллоҳ ва Унинг расулига осийлик қилди, деб айтардилар.

(…) 300. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ой бомдод намозида рукуъдан кейин қунут ўқиб, унда Усаййа қабиласини дуоибад қилдилар.

(…) 301. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Рукуъдан олдин қунут ўқилганми? Десам, рукуъдан олдин, дедилар. Одамлар гумон қилишларича, Расулуллоҳ (с.а.в.) рукуъдан кейин қунут ўқиганлар, дейишади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ой қунут ўқиб, саҳобаларини ўлдирган кишиларни дуоибад қилдилар. Ўша ўлдирилганларни қорилар, деб номланар эди.

(…) 302. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ни Биърумаъуна кунида мусибатланган етмишта отлик қориларга ачинганларидек хафа бўлганларини бошқа бирорта отлиқда кўрмаганмиз.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 304. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) араб маҳаллаларидан бирини дуоибад қилиб сўнгра тарк қилдилар.

(678) 305. Барро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) субҳ ва шом намозларида қунут ўқидилар.

(…) 306. Барродан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдод ва шом намозларида қунут ўқидилар.

(679) 307. Хуфоф ибн Иймо ал-Ғифорийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расуолуллоҳ (с.а.в.) намозда (қуйидаги дуони) айтдилар. Аллоҳим Лиҳён, Риъл, Закавон ва Усаййа қабилаларини лаънатлагин. Чунки улар Аллоҳ ва расулига осий бўлишди. Ғифор қабиласини Аллоҳ саломат қилсин.

(…) 308. Хуфоф ибн Иймодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) рукуъ қилиб сўнгра рукуъдан бошларини кўтардиларда, Ғифор қабиласини Аллоҳ мағфират қилсин. Аслам қабиласини Аллоҳ саломат қилсин. Усайя қабиласи Аллоҳ ва Расулига осий бўлди. Аллоҳим, Лиҳён, Риъл, Заквон қабилаларини лаънатлагин, деб сўнгра саждага эгилдилар.
Хуфоф: "Кофирларни лаънатлаш ана шу сабабли бўлган эди", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат Хуфофни айтган сўзлари зикр этилмаган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио