Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Имомликка ҳақли киши хусусида

(672) 289. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар уч киши бўлса улардан бири имом бўлсин. Имомликка уларнинг ҳақлиси қироати яхши бўлган қорисидир", дедилар
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.

(673) 290. Абу Масъуд ал-Ансорийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳнинг китобини яхши билувчи қори қавмга имом бўлади. Агар фироатда тенг бўлишса суннатни билувчироғи имомликка ўтади. Агар суннатда ҳам тенг бўлишса ҳижратни аввал қилгани имомликка ўтади. Агар ҳижратда ҳам тенг бўлишса аввал мусулмон бўлгани имомликка ўтади. Киши бошқа кишини ҳукми остидаги жойда (яъни масжид имоми туриб ўзи) имомликка ўтмайди. (Уй эгасини) изнисиз, уйида тузаб қўйган жойига ўтирмайди", дедилар.
Ашаж ривоятларида "Мусулмон" ўрнига "Ёши", бўлиб келган.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 291. Абу Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга: "Аллоҳнинг китобини яхши ўқувчи, қироатда аъло бўлган қавмга имом бўлади. Агар қироатда тенг бўлса аввал ҳижрат қилган имом бўлади. Агар ҳижратда ҳам тенг бўлса ёши каттаси имом бўлади. Бирор кишини аҳли ҳузурида бошқа бир киши имом бўлмасин. Бирор кишини ҳукмронлиги остидаги жойда бошқа киши имом бўлмасин. Лекин сизларгау изн берса ёки уни изни билан бўлса зарари йўқ", дедилар.

(674) 292. Молик ибн Ҳувайрисдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир хил ёшдаги йигитлар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бориб у зот ҳузурларида йигирма кеча турдик. Расулуллоҳ (с.а.в.) раҳмдил ва кўнгли юмшоқ зот эдилар. Бизлар аҳлларимизга муштоқлигимиз ҳис қилиб, ортимизда қолдириб келган аҳлларимизни хабарини бердик. У зот: "Аҳлларингиз олдига қайтинглар, уларга таълим беринглар. Агар намоз ҳозир бўлса сизларни бирингиз азон айтсин сўнгра катталарингиз имом бўлсин", дедилар.

(…) 293. Молик ибн Ҳувайрисдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен ва дўстим набий (с.а.в.) ҳузурларига бордик. Қачонки у зотнинг ҳузурларидан қайтишни хоҳлаганимизда, у зот: "Агар намоз ҳозир бўлса азон айтинглар. Сўнгра такбир айтингларда ёшингиз каттангиз имом бўлсин", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "У икковлари қироатда яқин бўлишган", сўзи зиёда қилинган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио