(670) 286. Саммок ибн Ҳарбдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Жобир ибн Самурага: "Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтирармидинг", десам, у зот: "Ҳа, кўп марта ўтирганман. У зот субҳ ёки бомдод намозини ўқиб то қуёш чиққунча намозгоҳларидан турмасдилар. Қуёш чиққач ўринларидан турардилар. Одамлар жоҳилият ишлари хусусида гаплашиб кулишишар, Расулуллоҳ (с.а.в.) эса табассум қилар эдилар.
(…) 287. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади набий (с.а.в.) агар бомдод намозини ўқисалар то қуёш яхшилаб чиқиб олгунча намозгоҳда ўтирар эдилар. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
(671) 288. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳга ўлкаларнинг яхши масжидлардир. Аллоҳга ўлкаларнинг ёмони бозорлардир", дедилар.
|