(666) 282. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким уйида покланиб, сўнгра Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо этиш учун юриб борса, босган қадамининг бири хатоларини ўчиради, иккинчиси даражани кўтаради", дедилар.
(667) 283. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Кўрмайсизларми, агар сизлардан бирингиз эшиги олдидаги анҳорда ҳар куни беш марта ғусл қилса бирор кирлик қоладими?" деганларида, саҳобалар: "Кирдан бирор нарса қолмайди", дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Беш вақт намознинг мисоли ҳам мана шундай бўлиб, Аллоҳ у билан хатоларни ўчиради", дедилар. (Бу Бакр ривоятларидандир).
(668) 284. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Беш вақ намознинг мисоли худди сизларнинг бирингиз эшиги олдидан тўлиб оқувчи анҳорга ўхшайди. У ҳар куни беш марта ўша анҳорда ғусл қилади", дедилар. Ҳасан "Кирдан бирор нарса қоладими?" дедилар.
(669) 285. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Ким масжидга эртаю-кеч борса Аллоҳ таоло унинг учун ҳар бориб келганига дастурхон тайёрлаб қўяди", дедилар.
|