Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масжидга қадамни кўп босиб боришнинг фазилати хусусида

(662) 277. Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Инсонларнинг намоз хусусида ажр жиҳатидан энг улканлари узоқ ва узоқдан юриб келувчиларидир. Намозни кутиб, имом билан бирга ўқиганнинг ажри (ўз) ўқиб сўнгра ухлаб олгандан ажри улуғдир", дедилар.
Абу Қурайб ривоятларида: "Ҳаттоки имом билан бирга жамоатда ўқиса", дейилган.

(663) 278. Убай ибн Каъбдан (р.а.) ривоят қилинади бир киши бўлиб, ундан кўра масжиддан узоқда яшовчт киши йўқ эди. Бирор намозни ўтказиб юбормас эди.
Унга: "Агар эшак сотиб олсанг қоронғулик кечада ва жазирама иссиқда миниб келар эдинг", деганимда (ёки дейилганида); у киши: "Манзилим масжид ёнида бўлиши хурсанд қилмайди. Мен эса масжидга юриб борганим ва аҳлимга қайтиб келганимда (босган қадамим учун) савоб ёзилишини истайман", деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ сенга буни барчаси (даги савоб) ни жамлаб беради", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
(…) Убай ибн Каъбдан (р.а.) ривоят қилинади. Ансорийлардан бир кишини Мадинани четида уйи бўлиб Расулуллоҳ (с.а.в.) билан ўқиладиган бирор намоз ўтказиб юбормас эди. Биз унга ҳамдардлик билдириб: "Эй фалончи, агар бирор эшак сотиб олсанг, сени жазирамадан ҳамда ер ҳашоротларидан сақлайди"", десак, у киши: "Аллоҳ номига қасам, уйимни Муҳаммад (с.а.в.) уйларига яқин қилиб қуришни яхши кўрмайман", деди. Мен бир уловга ўтқаздимда Аллоҳнинг набийси ҳузурларига олиб бориб, у ҳақда хабар бердим. Расулуллоҳ (с.а.в.) уни чақиргандилар худди менга айтган сўзларни у зотга ҳам айтиб ва яна ҳар қадамига ажр умиди бор эканини зикр қилди. Шунда набий алайҳиссалом: "Сен савоб умидида талаб қилган нарсангга эришибсан", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(664) 279. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз яшаётган ҳовли масжиддан йироқда эди. Биз уни сотиб масжид яқинига кўчиб боришни хоҳлаганимизда, Расулуллоҳ (с.а.в.) ундан ман этиб: "Ҳар бир қадам учун даража бор", дедилар.

(665) 280. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Масжид атрофида баъзи маконлар бўшаб қолди. Бану Салама масжид яқинига кўчиб ўтишни хоҳлаб қолишди. Бу хабар Расулуллоҳ (с.а.в.) га етиб келганида, у зот: "Эй Бани Салама! Ўз жойларингизни лозим топинг. Қадамингизга ажр ёзилади. Қадамингизга ажр ёзилади", дедилар.

(…) 281. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бани Салама масжид яқинидаги жойга кўчиб ўтишни хоҳлаб  қолишди. (Чунки) жойлар бўшаб қолган эди. Бу хабар Расулуллоҳ (с.а.в.) га етиб қолганида: "Эй Бану Салама! Ўз жойларингизни лозим топинг, қадамларингизга ажр ёзилади", дедилар. Шунда улар: "Агар биз кўчиб ўтганимизда у нарса бизни хурсан қилмас экан", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио