Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жамоат намози ҳамда намозни интизор бўлиб кутишнинг фазилати

(662) 272. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Кишини жамоатда ўқиган намози уйида ва бозорида ўқиган намозидан йигирма неча ҳам даража юқоридир. Бир киши таҳорат олиб, ўша таҳоратини чиройли суратда адо қилиб сўнгра масжидга келса ва ўша келишида туртки бўлган нарса ҳам, хоҳиш ҳам намоз бўлса, ҳар-бир босган қадами сабабли то масжидга киргунича даражаси кўтарилади ва хатолари ўчирилади. Агар масжидга кирса намозда бўлади. Чунки намоз уни тўхтатиб турган эди. Бир киши намоз ўқиб ўтирар экан фаришталар унинг учун саловат айтиб: "Аллоҳим унга раҳм қил ва кечир. Аллоҳим уни тавбаларини қабул эт", дейишади модомики ўша киши у ерда озор бермаса ва таҳоратсиз бўлиб қолмаса.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 273. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта сизлардан бирингиз намоз ўқиётган жойида ўтириб қолар экан унга фаришталар салавот айтиб: "Аллоҳим уни мағфират қил ва унга раҳм қил", дейишади модомики унга таҳоратсизлик етиб қолмаса. Ва бордию сизлардан бирингизни намоз ушлаб турар экан демак у намоз ичидадир", дедилар.

(…) 274. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Банда намозгоҳида намозни кутиб турар экан у намоз ичида, деб ҳисобланади. Фаришталар унинг ҳаққига: "Аллоҳим уни мағфират қил, Аллоҳим унга раҳм қил", дейишади. То у киши ўша намозгоҳдан чиқиб кетгунча ёки таҳоратсизлик етгунча", дедилар. Мен: "Таҳоратсизлик етиши нима?" десам, у зот: "ел ёки ҳаво чиқиши", дедилар.

(…) 275. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлардан бирингиз намозда бўлади модомики намоз уни ушлаб турган бўлса. У киши ўз аҳлига кетишидан фақат намозгина ман этади", дедилар.

(…) 276. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлардан бирингиз ўтириб, намоз бўлишини кутиб ўтирар экан агар унга таҳоратсизлик етмаса фаришталар унинг учун дуо қилиб: "Аллоҳим уни кечир ва раҳм қил", дейишади, дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио