Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Нафлда жамоатнинг жоизлиги, бўйра, устга ёпгич, кийим ва бундан бошқа пок нарсаларда намоз ўқиш жоизлиги

(658) 266. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу кишини бувилари Мулайка бир таом ҳозирлаб у таомга Расулуллоҳ (с.а.в.) ни таклиф қилдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) у таомдан едиларда, сўнгра: "Ўрнинглардан туринглар, сизлар учун намоз ўқиб бераман", дедилар. Анас ибн Молик: "Ишлатилганидан қорайиб кетган бўйра устида туриб, унга сув сепдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам уни устида турдилар. Мен сафда турдим. Етим бола эса ортда, кампир эса бизнинг ортимизда турди. Расулуллоҳ (с.а.в.) биз учун икки ракат ўқиб бердиларда сўнгра жўнаб кетдилар.

(659) 267. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) одамларнинг энг ахлоқлиси эдилар. Кўпинча уйимизда эканликларида намоз вақти бўлиб қолса остларидаги тўшалган нарса супуришга амр қилардилар. Уни супурилиб, сув сепилар эди. Кейин у зот имом бўлардилар, биз эса орқаларида турар эдик. У зот бизга намоз ўқиб берардилар. Уларни остларига тўшалган нарса хурмо шохчаларидан бўлар эди.

(660) 268. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) бизнинг ҳузуримизга кирдилар. Ўшанда мен, онам ва холам Умму Ҳаромлар бор эди. У зот: "Ўрнинглардан туринглар сизларга намозни вақтидан ташқари бўлган (нафл) намоз ўқиб бераман", деб, бизга намоз ўқиб бердилар. Биз киши Собитга: "Анасни қайси томонларига қўйдилар", деганида; у зот: "Набий алайҳиссалом ўнг томонларига қўйдилар. Сўнгра у зот бизнинг оилага барча яхшиликлар яъни дунё ва охиратдаги барча яхшиликларни сўраб дуо қилдилар. Онам: "Эй Аллоҳнинг расули! Мана бу хизматкор ғуломингизни ҳам дуо қилсангиз", деганларида у зот мен учун барча яхшиликларни сўраб дуо қилдилар. Мен учун охирги қилган дуолари: "Аллоҳим, уни моли ва фарзандини кўпайтириб, унинг учун барака айла" эди.

(…) 269. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Анас ибн Молик, оналари ёки ёки холалари билан намоз ўқидилар. У зот мени ўнг томонларига хотин кишини эса орқаларига қўйдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 270. Маймунадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ўқиганларида мен у зотни тўғриларида турар эдим. Эҳтимол сажда қилганларида кийимлари менга теккандир. У зот, устки ёпинчиқ устида намоз ўқирдилар.

(661) 271. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига кирганларида, у зотни бўйра устида намоз ўқиб, уни устида сажда қилаётганларини кўрдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио