Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Узр сабабли жамоатдан қолишга рухсат этилгани хусусида

(658) 263. Итбон ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот набий (с.а.в.) саҳобаларидан ва бадрда иштирок этган ансорийлардан бири эдилар. Бу киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг расули! Кўзим хиралашиб қолди. Мен эса қавмимга намоз ўқиб бераман. Агар ёмғирли кун бўлса мен билан улар орасидаги водийда сел бўлиб оқади. Уларни масжидига бориб, намоз ўқиб беришга қодир бўла олмайман. Эй Аллоҳнинг расули! Сиз мени намозхонамга келиб, намоз ўқиб берсангиз-у мен у ерни намозгоҳ қилиб олсам", деганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Иншааллоҳ шундай қиламан", дедилар.
Итбон айтадилар. Кундузи (осмон узра) таралганида Расулуллоҳ (с.а.в.) ва Абу Бакр сиддиқ (р.а.) келишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) изн сўрагандилар у зотга изн бердим. Уйга киргунча ўтирганлари йўқ. Сўнгра у зот: "Уйингни қаерида намоз ўқиб беришимни истайсан", дегандилар, мен уйнинг бир томонига ишора қилдим Расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларидан турдилар ва такбир айтдилар. Биз эса у зотни орқаларида турдик. Икки ракат намоз ўқиб, салом бердилар. Гўштдан тайёрланган "Хазир" номли овқатга ушлаб қолдик. Атрофимиздаги ҳовлилардан кишилар йиғилиб ҳатто бир қанча адад киши тўпланди. Кимдир: "Молик ибн Духшун қаерда?" деган эди, баъзилар: "У мунофиқдир. Аллоҳ ва расули у мунофиқни яхши кўрмайди", дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сен уни ундайин демагин. Уни "Ла илаҳа иллаллоҳ", деб бу билан Аллоҳнинг розилигини хоҳлаяпганини кўрмаяпсанми?" дегандилар, улар: "Аллоҳ ва расули билувчироқ. Биз уни мунофиқлар учун қаратган юзи ва насиҳатини биламизда", дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Албатта қайси бир киши "Ла ила иллаллоҳ", деб бу билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса Аллоҳ унинг учун дўзахни ҳаром қилади", дедилар.
Ибн Шиҳоб айтадилар. Мен Бани солим қабиласининг машҳурларидан бўлган Ҳусайн ибн Муҳаммад ансорийдан юқоридаги ҳадис хусусида сўраганимда уни тасдиқладилар.

(…) 264. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келиб, унинг давомида, келтирилишича, бир киши: "Молик ибн Духшун ёки Духайшин қаерда?" деди. Ровийлардан бири Маҳмуд: "Бу ҳадисни бир неча нафар кишига айтдим. Улар ичида Абу Айюб ал-Ансорий ҳам бор эди. У киши: "Айтган нарсангни Расулуллоҳ (с.а.в.) дан эшитгансан деб ўйламайман", дедилар. Мен эса, агар Итбон ҳузурларига қайтиб борсам сўрашим ҳақида қасам ичдим. Кейинчалик Итбонни ҳузурларига қайтиб борсам ҳузурларида кўзи кўрмайдиган бир қарияни учратдим. У қавмини имоми экан. Уни ёнида ўтирдимда, бу ҳадис хусусида сўраган эдим, аввалги марта айтгани каби яна гапириб берди.
Зуҳрий айтадилар. Ана шу улкан умиддан кейин фарз ва ишлар нозил бўлди. Ишлар ана шу устида тўхтади. Ким ғурурга кетмасликка қурби етса ғурурга кетмасин.

(…) 265. Маҳмуд ибн Рабеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни ҳовлимиздаги челакдан сув олиб оғзимга пуркаганларини эслайман, деб Итбондан қуйидагиларни ривоят қилдилар.
Итбон: "Эй Аллоҳнинг расули! Кўзим хиралашиб қолди, деб ҳадиснинг давомида: Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга икки ракат намоз ўқидилар. Жашиша номли бир овқат тайёрлаган эдик, уни ейишга ушлаб қолдик, деб ундан кейинги Юнус ва Маъмарлар келтирган зиёдаликни келтирмадилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио