Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жамоат намозининг фазилати ва ундан ортда қолганларга қаттиқ айтилган сўзлар баёни

(649) 245. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Жамоат намози сизларни бирингиз якка ўқиган намозидан йигирма беш баробар афзалдир", дедилар.

(…) 246. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) "Жамоат билан ўқиган намоз кишини якка ўқиган намозидан йигирма беш даража афзалдир", дедилар.
Ва яна: "Кечасидаги ва кундузидаги фаришталар бомдод намозида тўпланишади", дедилар.
Абу Ҳурайра (р.а.): "Агар хоҳласангизлар қуйидаги оятни ўқинглар", дедилар. "Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (тўкис адо қилинг) Зеро, тонг ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир" (Исро-78).
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 247. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Жамоат намози якка ўқилган намозни йигирма бештасига баробар келади", дедилар.

(…) 248. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Имом билан ўқилган намоз якка ўқилган намоздан йигирма беш марта афзалдир.

(650) 249. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Жамоат билан ўқилган намоз якка ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир", дедилар.

(…) 250. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Кишини жамоат билан ўқиган намози якка ўқиган намозидан йигирма етти марта зиёдадир", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат йигирма неча марта ҳам афзалдир, дейилган.

(651) 251. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) баъзи намозларга кишиларни йўқотиб қўйдиларда: "Мен бир кишига буюрсамда, у одамларга намоз ўқиб берсада кейин мен намозга келмасдан хилоф қилганларни уйига боғлам ўтинни ёқиб юборсам. Агар ўша намозга келмаган киши (бордию масжидда ) гўштли суяк борлигини билса яъни гўштни тарқатилаётган экан, деб эшитса албатта жамоат намозига яъни хуфтон намозига келган бўлар эди", дедилар.

(…) 252. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мунофиқлар учун энг оғир намоз хуфтон ва бомдод намозларидир. Агар ушбу икки намозда (қай даражадаги савобни) билишганида унга эмаклаб бўлса ҳам келишар эди. Мен бир кишига буюришни қасд қилиб турибман. У одамларга намоз ўқиб беради. Мен эса ўтинни боғлаб олган кишилар билан биргаликда бориб, жамоат намозига қатнашмаганларни уйларига ўт ёқиб келаман", дедилар.

(…) 253. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мен йигитларимга ўтин териб боғлаб тайёрлашларини буюришга қасд қилиб турибман. Кейин бир кишига буюраман одамларга намоз ўқиб беради. Кейин (намозга чиқмаганларни) уйлари ўқиб юборилади", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(652) 254. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) жумъа намозига бормаган қавмлар учун: "Мен бир кишига одамлар учун намоз беришни буюриб, сўнгра жумъага бормаган кишиларни ёқиб юбораман", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио