(653) 255. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Кўзи ожиз бир киши Набий (с.а.в.) ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг расули! Мени масжидга етаклаб борадиган бирор кишим йўқ", деб Расулуллоҳдан уйида намоз ўқиш учун рухсат сўради. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг учун рухсат бердилар. Қачонки у кетаётган эди, чақириб: "Намозга чақирилган азонни эшитасанми?" деган эдилар, у: "Ҳа", деди. Шунда Русулуллоҳ (с.а.в.) "Азонга жавоб қил яъни жамоатга кел", дедилар.
|