Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намознинг ихтиёр қилинган вақтидан кечиктирилишининг кароҳияти экани, имом намозни кечиктирганда эргашувчи бажариш лозим бўлган нарсалар

(648) 238. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: "Агар амирлар, сени намозингни вақтидан кечиктиришса ёки намозни вақтидан қолдиришса нима қиласан", деганларида, мен: "Шундай бўлса нимани буюрасиз", дедим. У зот: "Намозни ўз вақтида ўқиб олгинда, бордию улар билан ўқишга тўғри келиб қолса, бирга ҳам ўқийвергин. Ўша ўқиганинг сен учун нафл бўлади", дедилар.
Халаф: "Вақтидан", дейилган сўзни зикр қилмадилар.

(…) 239. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: "Эй Абу Зарр! Мендан кейин амирлар келишади. Сен ўшандай пайтда намозни ўз вақтида ўқисанг, у сен учун нафл бўлади ёки намозингни сақлаб қолган бўласан", дедилар.

(…) 240. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Дўстим менга эшитиб, итоат этишга буюрдилар агар (ишбоши) бутун атрофи кесиб ташланган қул бўлса ҳам. Ва яна намозни ўз вақтида ўқишга ҳам буюрдилар. (Сен намозингни вақтида ўқийвер). Агар қавмни (жамоат бўлиб) намоз ўқишаётганини кўрсанг (ўзинг якка ўқиганинг) кифоя қилади. Ёки (уларга қўшилиб ўқисанг) намозинг нафл бўлиб (зиёда савобни қўлга киритасан).

(…) 241. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) сонимга бир уриб: "Агар бир қавм ҳузурида бўлсанг-да, улар намозни ўз вақтидан кечиктириб ўқишса нима бўлар эдинг", дегандилар, Абу Зарр (р.а.): "Нима буюрасиз", дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сен намозингни ўз вақтида ўқийвер. Кейин бирор ишинг бўлса кетавер масжидга борсанг, намозга иқомат айтилса намозингни ўқийвер", дедилар.

(…) 242. Абулолия ал-Барродан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Зиёд намозни кечиктириб ўқиди. Шу пайт мени олдимга Абдуллоҳ ибн Сомит келдилар. У кишига бир курси қўйган эдим унга ўтирдилар. У кишига Ибн Зиёд қилган ишни зикр қилган эдим, лабларини тишлаб, сонимга урдилар-да, мен ҳам Абу Заррдан худди сен сўраган нарсани сўраган эдим, у зот ҳам худди сени сонингга урганим каби мени сонимга урдилар. Ва у зот: "Худди сен сўраган нарсани Расулуллоҳ (с.а.в.) дан сўраганимда худди сени сонингга урганим каби уриб қуйидаги сўзларни айтдилар", деб хабар бердилар. Сен намозингни ўз вақтида ўқийвер. Бордию улар билан намозни топсанг ҳам ўқиб олавер. Аммо мен ўқиб олган эдим, энди ўқимайман, деб айтмагин.

(…) 243. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. (Расулуллоҳ (с.а.в.)): "Сизлар ёки сен бир қавм билан бўлсангда, улар намозни вақтидан кечиктириб ўқишса нима қилар эдинг?" Сен намозни ўз вақтида ўқийвер. Бордию намозга иқомат айтилса улар билан ўқийвер. Ана шу кейинги зиёда қилиб ўқиганинг яхшилик бўлади, дедилар.

(…) 244. Абдуллоҳ ал-Барродан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Абдуллоҳ ибн Сомитга: "Жума куни амирлар ортида намоз ўқиймиз. Улар эса намозни ўз вақтидан кечиктириб ўқишади", десам, у зот сонимга бир урдиларда, у урганлари оғритиб юборди. Кейин у зот: "Мен ҳам Абу Заррдан ана шу ҳақда сўраганимда, сонимга бир уриб, Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ана шу ҳақда сўрасам, у зот: "Намозларингизни ўз вақтида ўқийверинглар. Амирлар билан ўқиган намозингиз нафл бўлади", дедилар.
Абдуллоҳ айтадилар. Менга зикр қилинишича, Аллоҳнинг набийси Абу Заррнинг сонига урдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио