Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бомдод намозининг аввалги вақт яъни қоронғулик пайтда кечиктирмасдан ўқишнинг маҳбублиги ҳамда ундаги қироатнинг баёни ҳақида

(645) 230. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Мўъмина аёллар Набий (с.а.в.) билан бирга бомдод намозини ўқиб, сўнгра паранжиларига ўранган ҳолда қайтишар эди. Уларни бирор киши танимас эди.

(…) 231. Набий (с.а.в.) хотинлари Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Мўъмина аёллар Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга бомдод намозида иштирок этишар эди. Улар паранжиларига ўраниб кейин уйларига қайтишар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) намозни қоронғу пайтда ўқиганларидан у аёлларни танилмас эди.

(…) 232. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдод намозини ўқиб бўлсалар аёллар паранжиларига ўралган ҳолда тарқалишар, аммо уларни қоронғулик сабабли танилмас эди", дедилар.

(646) 233. Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳасан ибн Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Ҳожилар Мадинага келишганида Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) сўрадик. Шунда Жобир: "Расулуллоҳ (с.а.в.) пешинни тушлик пайтидаги иссиқликда, асрни қуш мусаффо бўлганида, шомни қуёш ботганида ўқирдилар хуфтонни эса гоҳида кечиктирар ва гоҳида шошилтирардилар. Агар саҳобаларни тўпланишганини кўрсалар тезлатардилар. Агар секин келишларини кўрсалар кечиктирардилар. Бомдодни Набий алайҳиссалом қоронғуликда ўқирдилар.

(…) 234. Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳасан ибн Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Ҳожилар намозларни кечиктиришар эди. Биз Жобир ибн Абдуллоҳдан сўраганимизда, юқоридаги ҳадис каби жавоб қилдилар.

(647) 235. Сайёр ибн Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Отам Абу Барзадан Расулуллоҳ (с.а.в.) намозларини сўраб "Сен у зотдан сўрадингми?" деганларида, у: "Гўёки ҳозирги соатда эшитгандекман". Деди. Отам ундан намоз ҳақида сўраганида, у: "Расулуллоҳ (с.а.в.) баъзида кечикишга аҳамият бермасдилар. Яъни хуфтон намозини кечани ярмигача кечиктирардилар.
Хуфтондан олдин ухлашни, хуфтондан кейин гаплашишни яхши кўрмасдилар.
Шўъба айтдилар. Сўнгра Сайёрга йўлиқиб, у ҳақда сўрасам, у: "Расулуллоҳ (с.а.в.) пешинни қуёш (осмон ўртасидан) мойил бўлганида, асрни эса, бир киши Мадинанинг қўйи қисмига борганида ҳам қуёш тирик (ярақлаб) турар эди. Шомни қайси пайтда зикр қилганларини билмайман. Кейин яна йўлиқиб, у ҳақда сўраганимда, у зот: "Бомдод намозини ўқирдилар. Шунда бир киши намоздан чиқиб танийдиган кишисини юзига қараб таниб олар эди. Бомдод намозида 60 оятидан 100 оятгача ўқирдилар.

(…) 236. Абу Барзадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) баъзида хуфтонни кечани ярмигача кечикишига аҳамият бермасдилар. Хуфтондан олдин уйқуни, хуфтондан кейин гаплашишни ёқтирмасдилар.
Шўъба: "Кейин яна бир марта йўлиқганимда ёки хуфтонни учдан бири қолганида ўқирдилар", дедилар.

(…) 237. Абу Барза Асламийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) хуфтонни кечани учдан бири қолгунча кечиктирардилар. Хуфтондан олдин ухлашни, ундан кейин гаплашишни ёмон кўрардилар. Бомдод намозида 100 дан 60 оятгача ўқирдилар. Намоздан тарқалгач баъзиларимиз баъзиларимиз юзини танир эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио